Россия давлати юз нафар польшалик ва германиялик ёлланмалар ўлдирилганини маълум қилди
Россия мудофаа вазирлиги Украинадаги хорижий ёлланмалар позицияларига берилган зарбаларда юздан ортиқ польшалик ва германиялик ёлланмаларни Хоркив ҳудудида ўлдирилганини маълум қилди.
Россия мудофаа вазирлиги Украинадаги хорижий ёлланмалар позицияларига берилган зарбаларда юздан ортиқ польшалик ва германиялик ёлланмаларни Хоркив ҳудудида ўлдирилганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, кеча Россия Мудофаа вазирлиги тарқатган баёниясида Хоркив ҳудудидаги” Золочив” яқинида хорижий ёлланмалар базасига ҳужум қилингани ва бу ҳужумда юздан ортиқ польшалик ва германиялик ёлланмалар ҳалок бўлганини хабар қилди.
Хабарга биноан, Россия армияси артиллерияси Донецк минтақасида Украина қуролли кучлари гвардияларидан бириниг етмиш фоиз персонлларини ва техникаларини йўқ қилган.
Бошқа хабар кўра, бугун Россия президенти Владимир Путин, Москванинг Патриот паркида “Арми 2022” ҳарбий санот бўйича халқаро кўргазмани очилиш маросимида биз мамлакатимиз дунёнинг турли қитъаларида бир- бирига ўхшайдиган ақидага эга бўлган ва раҳбарлари ҳам таслим бўлишни истамайдиган кўп шериклар ва иттифоқчиларга эга бўлганимиздан ниҳоятда мамнунмиз деб таъкидлади.
Путин ўз сўзларида бу мамлакатлар ривожланишга эришиш учун мустақиллик ва ҳокимият йўлини танлаган ва халқаро ва минтақавий хавфсизик муаммолар коллектив қарорлар ҳамда халқаро қонунлар, ўзаро масъулият шунингдек бир- бири манфаатларини инобатга олган ҳолда ҳал этилишини истайдилар деб аниқлик киритди.