октябр 15, 2022 13:30 Asia/Tashkent
  • Европада осмон қалқони қўшма ҳаво тизими яратилади
    Европада осмон қалқони қўшма ҳаво тизими яратилади

НАТОга аъзо бўлган Европанигг 15 давлат қўшма ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратилишини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Германия ва НАТОнинг яна 14 Европа аъзо давлатлари  " Европа Осмон қалқони" номланган қўшма ҳаво мудофаа тизимини яратиш бўйича принсипиал келишувни имзоладилар.

Германия мамлакати мудофаа вазири ва унинг ервопалик ҳамкасблари НАТОнинг Брюссел шаҳридаги йиғилиши чоғида  " осмон қалқони" аталадиган режа бўйича баёнотни  имзолашди.

Германия мудофаа вазири Кристин Ламблехт ҳам Украина урушида Россиянинг ядровий таҳдидларига етарлича баҳо бермаслик ҳақида гапириб бу умумий сиёсат бизнинг қитъамиз  хавфсизлигини таъминлаш учун умумий масъулиятимизга асосланади. Биз буни ресурсларимизни бирлаштириш, сиёсий ва молиявий бирдамликни, ҳамда технологияни амалга ошириш ва Европа ҳаво мудофааси бўшлиғини тўлдириш орқалм қиламиз деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ