Москва АҚШдан ҳакерлик ҳужуми ҳақида изоҳ сўради
(last modified Sat, 05 Nov 2016 14:14:47 GMT )
ноябр 05, 2016 19:14 Asia/Tashkent
  • Москва АҚШдан ҳакерлик ҳужуми ҳақида изоҳ сўради

Америкалик ҳакерлар томонидан Россия комьпютер инфратузилмаларига якуний ҳужум уюштириш учун тайёргарлик кўриш мақсадида таъсир ўтказилганлиги ҳақидаги хабарлар нашр этилиши ортидан, Москва ушбу ҳолат юзасидан Вашингтондан расмий изоҳ беришларини сўради

Америкалик ҳакерлар томонидан Россия комьпютер инфратузилмаларига якуний ҳужум уюштириш учун тайёргарлик кўриш мақсадида таъсир ўтказилганлиги ҳақидаги хабарлар нашр этилиши ортидан, Москва ушбу ҳолат юзасидан Вашингтондан расмий изоҳ беришларини сўради. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова ушбу масала бўйича тарқатилган хабарларга ишора қилиб шундай айтдики, Россия Оқ уй ва АҚШ ташқи ишлар вазирлигининг ушбу муҳокама этилган мавзу тўғрисида ҳуқуқий баҳо беришларини кутмоқда. Мария Захаровага кўра, Вашингтон ушбу мавзу юзасидан жавоб бермаса ундай ҳолда Америкада кибер терроризмнинг мавжуд эканлигини англатади ва Америка ахборот воситаларида ушбу ҳолат бўйича хабарлар тарқалса ва амалга ошса Москва Вашингтонни айбдор қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Американинг НБС ахборот тармоғининг ушбу мамлакат хавфсизлик расмийларига таяниб хабар қилишича, Америкалик ҳакерлар Россия давлатининг муҳим аҳамиятга эга бўлган ташкилотларнинг компьютер системаларига жумладан Кремл, оммавий ахборот воситалари, Электр ва алоқа тармоғларига ўз таъсирини ўтказган ва ҳар қандай ҳужумга қарши тезроқ жавоб қайтаришга тайёр эканликларини маълум қилишган.