Владимир Путин Россиянинг Янги Старт шартномасидаги иштирокини тўхтатувчи қонунни имзолади
(last modified Wed, 01 Mar 2023 06:03:27 GMT )
март 01, 2023 11:03 Asia/Tashkent
  • Владимир Путин Россиянинг Янги Старт шартномасидаги иштирокини тўхтатувчи қонунни имзолади
    Владимир Путин Россиянинг Янги Старт шартномасидаги иштирокини тўхтатувчи қонунни имзолади

Россия президенти девони мамлакатнинг Янги Старт шартномасидаги иштирокни тўхтатувчи қонунни Россия президенти томонидан имзолаганини хабар қилди.

Спутник сайтининг хабар қилишича Россия президенти девони кеча бу мамлакат президенти Владимир Путин ушбу қонуни имзолаш орқали Россиянинг Янги Старт шартномасидаги аъзолигини қонуний равишда тўхтатганини эълон қилди.

Путин шунингдек Россия федерал хавфсизлик хизматидан россиялик ҳарбийларга Украинадаги махсус ҳрабий амалиётларда ёрдам беришда давом этишни сўради.

Ўтгар чоршанба куни Россия Федерацияси кенгаши бир овозда Путин томонидан мамлакатнинг Янги Старт шартномаисдаги иштирокинии тўхтатиш ҳақидаги буйруқни маъқуллаганди.

Бундан олдин 22-февраь куни Россия президенти мамлакат Федерал мажлисдаги нутқида Россия Янги старт шартномасидаги иштирокини тўхтатишни маълум қилганди. Путин ҳам бу эса келишувдан чиқиш эмас балки тўхтатишдир деб таъкидлаганди.

Москва ва Вашингтон давлатлари  2010-йилда стратегик қуролларни қисқартириш бўйича янги шартнома-Янги стартни имзолаганди.

Ёрлиқ