Туркияда яна 48 нафар қўлга олинди
ноябр 10, 2016 19:09 Asia/Tashkent
Туркия хавфсизлик кучлари ИШИД террорчилик гуруҳи билан алоқадорликда айбланган яна 48 нафар қўлга олишди.
Туркиянинг Анталия ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, хавфсизлик манбалари Туркия хавфсизлик кучлари Измир ва Азана шаҳарларида ИШИД террорчилик гуруҳи билан ҳамкорликда айбланган 19 нафарни қўлга олишганини эълон қилди.
Мазкур хабарга биноан, Туркия жануби шарқидаги Ван шаҳрида ҳам Туркиянинг Курдистон ишчилар партияси билан алоқадорликда айбланган 29 нафарни қўлга олдилар.