Москва: Россия ҳужумларида 5 минг хорижий ёлланма аскар ҳалок бўлди
(last modified Sun, 23 Jul 2023 10:03:10 GMT )
июл 23, 2023 15:03 Asia/Tashkent
  • Москва: Россия ҳужумларида 5 минг хорижий ёлланма аскар ҳалок бўлди
    Москва: Россия ҳужумларида 5 минг хорижий ёлланма аскар ҳалок бўлди

Россия Мудофаа вазирлиги мамлакатнинг Украинадаги ҳарбий амалиётлари бошланганидан буён сўнгги бир йил ичида Украина армиясига қўшилган беш мингга яқин хорижлик ёлланма аскар ҳалок бўлганини маьлум қилди.

Эълон қилинган статистик маълумотларга таяниб, Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди:Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти бошланган 2022-йилдан буён Россияга қарши жанг қилиш учун Украина армиясига қўшилган 4990 нафарга яқин хорижлик жангари Россия армияси томонидан ўлдирилган.

Кеча (шанба) Россия Мудофаа вазирлиги 6 июл куни Украина ғарбидаги Лвов шаҳридаги ҳарбий академияга Россиянинг узоқ масофали ракета ҳужуми натижасида кўплаб полшалик ва немис ёлланма аскарлари ҳалок бўлганини маьлум қилди.

Бу борада Россия Мудофаа вазирлиги баёнот берди: “Тасдиқланган маьлумотларга кўра, 6-июл куни Украина армиясининг Лвов шаҳридаги қуруқликдаги қўшинлари академияси ҳудудига денгиздан снайпер узоқ масофага мўлжалланган қуроллар билан гуруҳланган ҳужуми натижасида у ерда жойлашган кўп сонли полшалик ва немис ёлланма аскарлари ҳалок бўлган”.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳисоботига кўра, Россия ҳарбий амалиёти бошлангандан бери Россия армияси томонидан жами 4990 нафар хорижлик ёлланма аскар ўлдирилган ва улардан 4910 нафари жанговар ҳудудни тарк этиб, Украинани тарк этган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россияга қарши жанг қилиш учун Украина армияси сафига қўшилиш ниятида бўлган ёлланма аскарларни “Ғарб томонидан Киевнинг миллатчи режимига ёрдам бериш учун юборилган ёлланма аскарлар халқаро инсонпарварлик қонунчилигига кўра, ҳарбий асир мақомини олишга ҳақли эмаслиги” ҳақида огоҳлантирди.