Американинг "Абрамс" танклари Украинага етиб келди
Американинг "Абрамс" танкларининг биринчи церийаси Украинага этиб келди.
Ушбу танкларнинг юборилиши АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украина армиясининг Россияга қарши қарши ҳужумларида фойдаланиш учун ушбу мамлакатга юборишга ваъда берган 31 та танкнинг бир қисмидир.
Американинг "Ню-Ёрк Таймс" газетаси исм-шарифи ошкор этилмаган икки АҚШ мудофаа амалдорига таяниб, хабар берди:Абрамс танкларининг биринчи церийаси шанба куни муддатидан бир неча ой олдин Украинага юборилди.
Бу америкалик мудофаа расмийлари шундай дедилар:Қўшма Штатлар яқин ойларда Украина ҳарбийларига яна М-1 Абрамс танкларини жўнатмоқчи.
Ушбу хабарга кўра, юборилган танклар сони, шунингдек, Абрамс танкларини Украинага ўтказиш усули эълон қилинмаган.
Бу борада Украина ҳарбий разведкаси раҳбари Кйрлов Буданов шундай деди:Агар биз бу танкларни Россиянинг мудофаа позицияларига зарар этказиш учун оддийгина фронт чизиғига юборсак, улар жанг майдонида узоққа ярамайди.
Американинг Украинага ҳарбий ёрдами юбориши Байден ҳукумати Украинага кўпроқ ёрдам юборгани учун ҳам Конгресс вакиллари, ҳам бу давлат жамоатчилик фикри томонидан катта босим остида қолган бир вазиятда давом этмоқда.
Шу муносабат билан Американинг "СБС Невс" тармоғи ўз ҳисоботида эълон қилди:Байден маъмурияти Украинани сақлаб қолиш учун миллиардлаб Америка солиқларини беҳуда сарфламоқда.
2022 йил 24 февралда Украина уруши бошланганидан бери Қўшма Штатлар Украинага 70 миллиард доллардан ортиқ ёрдам юборди, дейилади ҳисоботда.
СБС Невс хабарига кўра, айни дамда Вашингтонда Жо Байден маъмуриятининг Киевга яна 20 миллиард долларлик ёрдам жўнатиш ҳақидаги илтимоси юзасидан уруш кетмоқда.
АҚШ Конгрессидаги кўплаб республикачилар Байденнинг Украинага миллиард долларлик ёрдамини юборишга қарши, баъзилари бу ёрдамни тўхтатмоқчи, баъзилари эса кўпроқ назорат қилмоқчи.