Россия Украина армиясининг янги йўқотишлари ҳақида ҳисобот берди
Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби сўнгги бир неча соат ичида Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётлари чоғида Украинанинг 19 та янги қарши ҳужумига жавоб қайтарилгани ва бу давлатнинг 335 аскари ҳалок бўлганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игор Конашенков матбуот анжуманида маьлум қилишича, Украинадаги ҳарбий амалиётлар чоғида Россия қўшинлари “Сухой 25” қирувчи самолёти ва 37 та Украина учувчисиз самолёти, 10 та зирҳли техника, 5 та “Ҳимарс” ракетаси, 16 та артиллерия тизими, жумладан, бир қанча ғарбий тизимлар ҳамда мамлакатнинг турли ҳудудларидаги иккита ўқ-дорилар омборини йўқ қилди ва жосуслик ва саботаж гуруҳлари йўқ қилди.
Игор Конашенков шунингдек, Қрим ярим ороли шимолидаги Янкой шаҳри осмонида Украинанинг иккита "Гром-2" ракетаси уриб туширилгани ва Украина кучларининг Россиянинг Смоленск, Белгород ва Краснодар вилоятларига ҳужум қилиш уринишининг олди олингани ҳақида хабар берди.
Украинадаги уруш кенг кўламли сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳатто маданий оқибатлари билан 20 ойлик бўлди ва Ғарб давлатлари ҳамон Украинага қурол-яроғ жўнатмоқда.
Европа ва Ғарб давлатлари, хусусан, АҚШ Россия Федерациясига қарши санксиялар босимини кучайтириб, Киевга ҳар хил енгил ва оғир қуролларни етказиб бериш орқали нафақат Украинадаги урушни тугатиш йўлида қадам ташламади. Аксинча, улар бу мамлакатда можаролар оловини қўзғатдилар.
Россия расмийлари ва баъзи Ғарб экспертлари ва оммавий ахборот воситалари Украинадаги урушни Ғарб ва Россия ўртасидаги прокси уруш сифатида баҳолайди.
Россия Украинага Ғарб қуролларини юбориш бу мамлакатдаги можарони узайтиришини ва олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келишини бир неча бор таъкидлаган.