БМТ Украинада тинчлик ўрнатишни таклиф қилди
(last modified Thu, 11 Jan 2024 10:37:16 GMT )
Январ 11, 2024 15:37 Asia/Tashkent
  • БМТ Украинада тинчлик ўрнатишни таклиф қилди
    БМТ Украинада тинчлик ўрнатишни таклиф қилди

БМТ Бош котибининг сиёсий маслаҳатлар бўйича, ўринбосари можаронинг якунланишига истиқбол мавжуд эмаслигини таъкидлаб, Украинадаги урушни тўхтатишга чақирди.

БМТ Бош котибининг сиёсий маслалар бўйича ўринбосари,  Расмей Де Карло кеча   БМТ Хавфсизлик Кенгашининг янги 2024 йилдаги биринчи йиғилишида  сўзлаган нутқида, Украина мавзусига ишора қилиб урушдаги қурбонлар,  вайронгарчилик ва беқарорлик нуқтаи назаридан юқори ва ҳалокатлидир деб айтди.

БМТ Бош котибининг ушбу ўринбосари,  уруш оқибатлари ҳақида  ўйлаш даҳшалидир ва уни тўхтатиш кераклигига тўзталиб, сўнгги ҳафталарда Украина ноқонуний уруш бошланганидан бери энг ёмон ҳужумларни бошдан кечирди. Россия ракеталари ва дронлари Янги йил байрами арафасида Украина бўйлаб бир неча жойларни нишонга олди деб қўшимча қилди.

Россиянинг Украинага қарши ҳужумари бошланганидан бери, Инсон ҳуқуқлари бўйича  Олий Комиссари бошқармаси 29 минг 579 тинч аҳоли ҳалок бўлгани ва яраланганини  тасдиқлади.  қурбон бўлган 10 минг 242 кишидан 575 болалар, жароҳатланган 19337 кишидан 1264 нафари болалардир деб аниқлик киритди Де Карло.

Украина президенти Володимир Зеленский й кеча Литва президенти билан бўлиб ўтган, матбуот анжуманида,  Киев ҳукумати Россия билан курашиш учун илғор ҳаво мудофаа тизимларига зудлик билан  эҳтиёжи борлигини яна бир марта таъкидлади.

Зеленский

 

Ваҳолангки Украина армияси жанг майдонида ишчи кучи етишмаслиги сабабли дунёнинг кўплаб давлатларлдан ёлланма аскарларни олиб келмоқда.

Киев ҳукумати қарйиб икки йил олдин уруш бошланганидан бери ҳалок бўлган ёки яраланган аскарларнинг умумий сони бўйича расмий статистик маълумотларни эълон қилгани йўқ.

Украина республикасининг собиқ бош прокурори, Юрий Лутенко ҳам  яқинда Украина ОАВ билан суҳбатда расмийлар можаро бошланганидан бери 500 000 аскарларини  /25 та тўлиқ бўлингмага тенг/  юқотганларини ва  ҳар ойда қурбонлар сони 30 минг атрофида эканлигини тан олишлари керак деб эълон қилди.