Курск вилоятига сафари чоғида Владимир Путиннинг вертолётига дрон орқали ҳужум уюштирилди
(last modified Mon, 26 May 2025 06:15:23 GMT )
май 26, 2025 11:15 Asia/Tashkent
  • Курск вилоятига сафари чоғида Владимир Путиннинг вертолётига дрон орқали ҳужум уюштирилди
    Курск вилоятига сафари чоғида Владимир Путиннинг вертолётига дрон орқали ҳужум уюштирилди

Спутник ахборот агентигининг Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари қўмондонларидан бирига таяниб, мамлакат президенти Владимир Путинни олиб кетаётган вертолёт унинг Курск вилоятига ташрифи чоғида Украина ҳарбий дронлариниг йирик ҳужуми марказида бўлгани. бироқ мудофаа кучлари бу ҳужумни қайтаришга муваффақ бўлагнини маълум қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Россиянинг минтақавий ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаларидан бирининг қўмондони Юрий Дашкин " Россия 24" телеканали билан суҳбатда, Владимир Путиннинг вертолёти душман учувчисиз учоқларининг йирик ҳужумини қайтариш бўйича амалиёт марказида бўлганини таъкидлади.

Минтақа қўмондони шунингдек Украина армияси ҳужуми муваффақиятли қайтарилди ва Россия президенти хавфсизлиги таъминланганини ҳам қўшимча  қилди. Хабарга кўра, россиялик журналист Павел Заробин ҳам Путиннинг Курск вилоятида бўлган вақтида Украина армияси ҳужумлари давом этганини тасдиқлади.

Путин 20-май куни  сафар билан Курск вилоятига ташриф буюриб, вилоят губернатори вазифасини бужурувчиси Александр Хинштейн ҳамда маҳаллий муниципалитетлар раислари билан ҳам учрашди.

Россия президенти Владимир Путин  шунингдек Курчатов номидаги шаҳарга ҳам ташриф буюриб, у ерда қурилаётган Курск-2 АЭС-и ишлари билан танишди.