АҚШ демократиями ёки миллиардерлар республикасими?
-
АҚШ демократиями ёки миллиардерлар республикасими?
Бир аср олдин АҚШ сайловларига сарфланган харажатларнинг атиги 0,25 фоизи 100 та энг бой одамнинг чўнтагидан тушган бўлса, бугунги кунда федерал сайловларга сарфланган ҳар 13 доллардан бир доллар тўғридан-тўғри милиалрдерларнинг ҳисобварақларидан келади; Вашингтон Пост газетаси "АҚШ сиёсатининг миллиардерлар томонидан босиб олиниши" деб атаган воқеа.
"Vashington Post" газетасида чоп этилган "миллиардерлар АҚШ сиёсатини қандай эгаллаб олдилар" сарлавҳали мақолада бу ҳодиса кўриб чиқилган ва батафсил статистик маълумотларга иқтибос келтирган ҳолда бу бойликнинг кичик бир озчилик қўлида тўпланиши АҚШ демократиясига қандай қийинчилик туғдирганини кўрсатилади. Сайлов ва иқтисодий маълумотларга асосланиб, ушбу мақола молиявий таъсир нафақат сайловларга, балки сиёсатни ишлаб чиқиш ва ҳатто ҳукумат тайинлашга ҳам соя солган сиёсий тизимнинг расмини тақдим этади. Washington Post маълумотларига биноан, 2000 йилда 100 та энг бой АҚШлик барча федерал сайлов харажатарининг атиги 0,25 фоизини молиялаштирган: бу тахминан 46 миллион доллар. Аммо 2024 йилда бу кўрсаткич 7,5 фоизга ошиб, 1,1 миллиард доллардан ошади. Гуруҳнинг 2000-2010 ўн йилликдаги ўртача йиллик хайриялари тахминан 21 миллион долларни ташкил этди, аммо сўнги 10 йил ичида бу кўрсаткич доимий равишда ошиб, 2024 йилда энг юқори чўқисига чиқди. Бу ўсиш сайлов харажатларининг умумий ўсишидан анча юқори ва партияларнинг миллиардерларга қарамлиги кучайб бораётганини акс эттиради. Дарҳақиқат сайловларга сарфланган ҳар 13 доллардан бир доллар ўта бой АҚШликлар томонидан молиялаштирилади. Бу таъсир нафақат моилявий , балки мафкуравий ва таркибийдир. 2024-йилда 100 та энг бадавлат кишининг хайрияларининг 80 фоиздан ортиғи республикачилар ёки консерватив гуруҳларга йўналтирилади. Технология ва молияваий миллиардерлар демократаларга 186 миллион доллар кўпроқ берган 2020 йилдаги кескин ўзгариш. Дунёнинг энг бой одами Илон Маск биргина президентилк сайловлари вақтида Трамп ва республикачиларга 294 миллион доллар хайрия қилди. Бунинг эвазига Тесла даги 1 триллион долларлик маош пакетини кафолаташди. Статистик маълумотларга биноан, бу таъсир таркиби ўзаришларга асосланган. 2010-йилдан бери суд қарорлари Citizens United федерал сайлов комияссияси касаба уюшмалари ва коррупцияларга чекловларсиз сарфлашга рухсат берди ва бу супер пакларни кучли воситага айлантирди. Натижада, 2015 йилдан бери камида 44 миллиардер ёки уларнинг турмуш ўртоғи штат ёки федерал лавозимни эгаллаган. Доналд Трампнинг иккинчи муддатга иннаугурациясида активлари 1 триллион доллардан ортиқ бўлган 17 миллиардер иштирок этди. Жумладан, Илон Маск Жефф Безос, Марк Цукерберг, Бернард Арно, Тим Кук ва Роберт Мердок. Доналд Трампнинг кабинети ҳам АҚШ тарихидаги энг бой бўлиб унинг бойлиги 7,5 миллиард долларни ташкил этади ва бир неча миллиардерларни ўз ичга олади. Тарихий нуқтаи назардан, бу ҳолат олтин асрни эслатади. Қаерда бойлик озчиликнинг қўлида тўпланган эди. Бугунги кунда 902 нафар АҚШлик миллиардерларнинг бойлиги 6,7 триллион доллардан ошади, бу 10 йил аввал инфляция даражасидан икки баравар кўп.Бу эътибор технологик иниқлоб, бош директор маошининг кўтарилиши ва ҳар икки томоннинг солиқ имтиёзлари натижасидир. Трамп 2016-йилда элитага қарши курашишга ваъда берган. Бироқ унинг иккинчи муддатда миллиардерлар Оқ уйда аниқ таъсир ўтказишган. Ушбу тенденциясиниг натижаси АҚШдаги юридик институтларига бўлган жамоатчилик ишончининг қулаши. 2024 йилги Washington Post-Ipsos сўрови шуни кўрсатадики. кўпчилик миллиардерларнинг сайловларга сарфлаган харажатларини " жуда ёмон" деб ҳисоблайди, фақат 12 фоизи унинг ижобий таъсирини маъқуллайди. Бу ҳолат АҚШ демократиясини олигархия томон сурмоқда.
Милиардерларнинг сиёсатдаги таъсири нафақат АҚШдаги сайловларни қимматроқ ва тенгсиз қилади, балкир сиёсатни кичик озчилик фойдасига шакллантиради. Трамп 2024-йилда бойлардан 2016-йилга нисбатан 15 баравар кўп пул йиғди ва Камала Харрис эса 2016-йилдаги Хиллари Клитондан уч баравар кўпроқ. Ушбу теденция агар фундаментал ислоҳлаш жумлаан, суперпактларни чеклаш билан тўхаттилмаса, АҚШни янада " миллиардерлар" респуликаси"га айлантиради.