Осиё асри: глобал иқтисодиётнинг тортишиш марказининг Шарққа силжиши
https://parstoday.ir/uz/news/world-i98530-Осиё_асри_глобал_иқтисодиётнинг_тортишиш_марказининг_Шарққа_силжиши
Goldman Sachs халқаро институтининг сўнгги башоратларига кўра, жаҳон иқтисодий тартиби тарихий ва мисли кўрилмаган ўзгаришлар арафасида, транформация, унда қадимги Осиё қитъаси ўсишнинг асосий йўналиши ва глобал иқтисодиёнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланади ва Ғарбнинг анъанавий иқтисодий кучларига қарши туради.
(last modified 2025-12-24T06:07:30+00:00 )
декабр 24, 2025 10:51 Asia/Tashkent
  • Осиё асри: глобал иқтисодиётнинг тортишиш марказининг Шарққа силжиши
    Осиё асри: глобал иқтисодиётнинг тортишиш марказининг Шарққа силжиши

Goldman Sachs халқаро институтининг сўнгги башоратларига кўра, жаҳон иқтисодий тартиби тарихий ва мисли кўрилмаган ўзгаришлар арафасида, транформация, унда қадимги Осиё қитъаси ўсишнинг асосий йўналиши ва глобал иқтисодиёнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланади ва Ғарбнинг анъанавий иқтисодий кучларига қарши туради.

Асрлар давомида жаҳон иқтисодиётининг оғирлик маркази Ғарбда тўпланган, аммо ҳозир бу парадигма ўзгариб, " Осиё асри" бошланаётганининг кучли белгилари бор.  Goldman Sachs компаниясининг кенг қамровли ҳисоботига кўра, бу ўзгариш бозор улушидаги кичик тузатиш эмас, балки шу асрнинг ўрталарида тўлиқ ўрнатиладиган глобал иқтисодий  қудрат структурасидаги туб ўзгаришдир. Дунёдаги иқтисодий ўзгаришларнинг заминида иккита янги иқтисодий қудратли давлат Хитой ва Ҳиндистон пайдо бўлди.  Goldman Sachs иқтисодий моделлари Хитой иқтисодиёти тахминан 2035 йилга келиб, АҚШни ортда қолдириб, дунёнинг энг йирик иқтисодиёти номини эгаллашни башорат қилмоқда. .Бу воқеа ўз-ўзидан тарихий бурилиш нуқтаси ҳисобланади. Аммо ҳикоя шу билан тугамайди. Осиёнинг бошқа гиганти Ҳиндистон янада ажойиб суръатларда ҳаракат қилмоқда. Мамлакат иқтисодиёти  2075 йилга бориб, АҚШ ялпи ички маҳсулоти даражасига яқинлашади ва тахминан 52,5  триллион долларни ташкил этади. Бу шуни англатадики, жорий асрнинг иккинчи яримига бориб дунёнинг кучли 3 иқтисодиётидан иккитаси Осиёдан бўлади. Бу рақамлар шунчаки ҳисоб эмас, балки бойлик, инновациялар ва стратегик таъсирнинг Шарққа ўтказилишини ифодалайди.

Мазкур тенгалманинг бошқа томонида жаҳон иқтисодий пирогидаги улуши нисбатан камайиб кетадиган ривожланган Ғарб иқтисодлари жойлашган. АҚШ ва Европанинг иқтисодлари жуда кучли ва бой бўлиб қолса-да, уларнинг ўсиш суръатлари Осиёдаги рақибларига қараганда секинроқ бўлиши прогноз қилинмоқда. .2075-йилда Европаа ялпи ички маҳсулоти атиги 30,3 триллион долларга ва Япония эса 7,5 триллион долларга яқин бўлади. Бу секинлашувнинг сабабини Ғарбнинг таркибий муаммолари билан боғлаш мумкин. Аҳолининг ўсиш суръатининг пасайиши, оғир давлат қарзи ёки  моливий хизматлар секторига ҳаддан ташқари боғлиқлик, баъзида уни асосий ишлаб чиқаришдан узоқлаштиради. Бу омиллар бирлашиб, ушбу  иқтисодларнинг ўсиш тенденциясига жиддий тўсиқ қўяди. Ушбу иқтисодий ўтиш нафақат молиявий ҳодиса, балки 21-асрнинг геосиёсий тақдирини белгиллайди. Хитой ва Ҳиндистон глобал иқтисодий саҳнада асосий ўйинчиларга айланар экан, улар табиий равишда халқаро институтларда, савдо стандартларни белгилашда ва стратегик иттифоқ тузишда каттароқ  ва таъсирчанроқ ролга интиладилар.

Стратегик мувозанат: Ҳиндистон АҚШ-Хитой рақобатининг ўртасида