Бирлик тушунчаси сунний мусулмонлар уламоларининг нуқтаи назари билан
Пайғамбарларнинг хотами ва коинотнинг сарвари Ҳазрат Муҳаммад (с)-нинг валодат топган кунлари исломий ягона умматга андеша қилиш учун энг яхши фурсат ҳисобланади
Азиз тингловчилар Пайғамбарларнинг хотами ва коинотнинг сарвари Ҳазрат Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг валодат топганлари исломий ягона умматга андеша қилиш учун энг яхши фурсат ҳисобланади. Бутун оламдагилар учун Парвардигорнинг раҳмати бўлмиш пайғамбарнинг бор вужудларининг нури 14 аср ўтишига қарамасдан ҳалигача инсоният дунёсини ёруғламоқда ҳамда ул ҳазратнинг раҳмати ва меҳр-муҳаббати жонларга иккинчи маротаба ҳаёт бағишламоқда. Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламга меҳр-муҳаббат зоҳир этиш дунёдаги бир ярим миллиард мусалмонларнинг муштарак бойликлари саналади. 35 йил олдин Эрон Ислом Жумҳуриятида рабиул аввал ойининг 12 ва 17 тарихи орасидаги вақтни ваҳдат ҳафтаси деб ном қуйишди. Ва шу йўл орқали ислом дини суюкли пайғамбарининг вужуди ва ул ҳазратнинг суннатлари ваҳдатнинг энг мустаҳкам мувафаққиятларидан бири унвонида исломий умматлар орасида маълум қилинди. Сунний мазҳабидагиларнинг эътиқодлари бўйича, Ислом Пайғамбари 12- рабиъул аввал ойи, Оммул-фил йилида, милодий йилининг 570- йилида таваллуд топганлар. Шиа мазҳабидаги мусулмонларнинг эътиқодича, ҳазрат Муҳаммад (с) ўша йилнинг 17- рабиъул аввал ойида дунёга келганлар. Пайғамбарнинг таваллуд кунларидаги бир ҳафталик тафовут Эрон Ислом Жумҳуриятига асос солган ислом оламининг буюк раҳбари Имом Хумайний (р) ҳазратлари таклифлари билан «Ваҳдат ҳафтаси», яъни «мусулмонларнинг бирдамлик ва ҳамжиҳатлик ҳафтаси» деб, номланди.Бу таклиф дунё мусалмонлари, айниқса исломий турли мазҳаблар уламоларининг истиқбол этишларига юзмаюз бўлди.
Бир неча асрлардан буён, ислом жамияти ва ислом умматига жиддий зарар етказиб келаётган таҳдид- бу исломий фирқа ва мазҳаблар ўртасидаги айрим ихтилофлар ва ислом дини душманлари томонидан ушбу ихтилофларнинг янада кучайтирилиши эди. Шуни таъкидлаш лозимки, исломий мазҳаблар ўртасидаги ихтилофлардан кўра, уларнинг ўртасидаги муштарак ва турдош жиҳатлар кўпроқдир. Ҳозирги кунда ҳар қайси замонга қараганда ислом динининг душманлари исломий мазҳаблар орасида тафриқалар солиш учун сайъ-ҳаракат қилишмоқда. Айтиш мумкин бўлса керакким, ислом тарихида исломий умматнинг бундай тафриқа ва душманликларга гирифтор бўлишини кам мушоҳада этиш мумкин. Албатта ушбу тафриқаларни келтириб чиқариш учун бегоналарнинг қули борлиги ва таъсирчан рол уйнашлари аниқ. Айрим мусалмон гуруҳларининг огоҳсизликлари ва жаҳолатда қолишлари ҳам бу тафриқаларнинг кенг кўламда кенгайиб боришига сабаб бўлмоқда. Афсўски, тарих ва диннинг ҳақиқатларидан бехавар бўлиш турли мазҳаблар айрим издошларининг бирбирларига қарши меҳрубонсизлик кўрсатишларининг сабабларидан биридир. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, одамларнинг динга нисбатан илм ва билимлари қанчаки ошса шу даражада биродарлик ва ваҳдатга мойиллик зоҳир этишлари ортади. Чунки турли мазҳабларнинг уламолари мазҳабларнинг кичик ихтилофларидан бохавар бўлишлари туфайли бирбирларининг асил ва фаровон муштаракликларидан ҳам огоҳ бўлишади. Фақат бу ўртада ваҳобизм оқимининг раҳбарлари бундай ақидага эга эмаслар. Албатта ваҳобизм исломий мазҳаблар қаторига кирмайди ва ҳатто аҳли суннат уламоларининг аксариятлари ҳам ваҳобизмни сохта ва ислом ҳақиқатидан узоқда бўлган оқим деб билишади. Ваҳобийларнинг шайхлари доим тафриқа солиш билан шуғулланишган ва исломий умматни тарқалиб кетиш ва тафриқаларга гирифтор бўлишга мубтало этишган. Аммо аҳли суннат ва шиа мусалмонларнинг буюк уламолари Ол-Имрон муборак сурасининг 103-чи ояти каримасида келтирилган “Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг. Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз. Оловли жар ёқасида эдингиз, ундан сизни қутқарди. Шундай қилиб, Аллоҳ сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки ҳидоят топсангиз.” Деган оятларига таяниб, исломий буюк умматинг дардларини ваҳдат доруси билан шифо беришга сайъ-ҳаракат қилишмоқда. Бу дастуримизда исломий мазҳаблар ўртасида ваҳдатни муҳофазат этиш зарурлиги ҳақида аҳли суннат уламолари баён этган фикрларни баён этишга ҳаракат қиламиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз.
20 асрда исломий андешаларга изчил таъсир етказган Ихвонул-Муслимин ҳаракатининг асосчиси Шаҳид Ҳасан Ал-Бино шиа мусалмонлари ва аҳли суннат мусалмонлари орасида бирлик дунё қарашига асос солган пешволардан бири эди. У аҳли суннат ва шиа мусалмонлари орасидан бўлган исломнинг буюк шайхлари шундай келишувга келишдиким, шиа ва сунний мусалмонлардан олиб барча мусалмонлар муштарак бир усулга риоят этсинлар ва диннинг усулларидан бўлмаган ва уларни инкор этиш эса динни инкор этиш маъносида бўлмаган жузъий ишларда бирбирларини кечириш ва маъзур тутишларини сўрадилар. Шиа ва аҳли суннатдан бўлган бу уламолар мусалмонлар бир оламнинг парвардигори бўлмиш “Аллоҳга”, Хотамул-Анбиё Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам, самовий китоб Қуръони карим, Худо уйи ва қибла унвонида Каъбаи мукаррамага, қиёмат куни ҳамда ушбу динда бажариши зарурий бўлган нарсаларга иймон ва эътиқод қилишади.
Аҳли суннат мусалмонларидан бўлмиш ҳозирги замон мутафаккири Шайх Муҳаммад Ғаззолий ҳам шиа ва сунний мусалмонлар ўртасидаги ихтилофлар асил ихтилоф эмаслигига ишора этиб, шундай фикр баён этади: “Эътиқодлар ҳам ҳукумат ва сиёсатнинг тартибсизликларига гирифтор бўлди. Чунки зўравонлик афзаллигига эга бўлиш ҳирси ва зўравонлик манополизми эътиқодларда бўлмаган нарсаларни вужудга келтирди ва ундан кейин агарчи ҳар иккала гуруҳ ҳам ягона Худо ва Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг рисолатларига иймон келтиришсаларда, мусалмонлар шиа ва суннийларга бўлинишди.” Шайх Муҳаммад Ғаззолий шиа ва сунний мусалмонлар ўртасида ихтилофларни келтириб чиқариш диннинг душманлари томонидан лойиҳалаштирилган фитна-найранглардир деб билади ва шундай ёзади: “Охири дин душманлари шиа ва сунний мусалмонлар ўртасидаги ихтилофларини ягона бир дин ва ягона умматнинг иккига бўлиниши ҳамда ҳар бири бошқасининг ўлимга гирифтор бўлишини эътиқод ва ақида усулларига боғлиқ деб билишди. Ҳар ким агар ҳатто бирон бир сўз билан ҳам бўлса, бу иккига бўлиниш жараёнларига кўмак берса, Инъом сурасининг 159 чи ояти каримаси улар учун марҳамат қилинган: “Динларини тафриқа қилиб, ўзлари гуруҳбозлик қилганлар билан ҳеч бир алоқанг йўқ. Албатта, уларнинг иши Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Сўнгра қилган ишларининг хабарини берур. (Дунёда турли динларни тутганлар, динига тафриқа тушганлар кўп. Шу билан бирга, ўзлари турли гуруҳларга, фирқаларга бўлиниб олиб, тарафкашлик қилиб юрганлар ҳам кўп. Лекин сенинг улар билан ҳеч қандай алоқанг йўқ. Сенинг Аллоҳ ҳузуридан келган ва унинг ҳузурида мақбул дининг бор.)”