март 16, 2017 15:37 Asia/Tashkent

Форс тилининг ҳозирги замон буюк шоири хонум Парвин Эътисомий шамсий 1285 йил исфанд ойининг 25 -чисида Машрутахоҳлик даврида Табрез шаҳрида дунёга келди.

Форс тилининг ҳозирги замон буюк шоири хонум Парвин Эътисомий шамсий 1285 йил исфанд ойининг 25 -чисида  Машрутахоҳлик даврида Табрез шаҳрида дунёга келди. Отаси Юсуф Эътисомул-Мулк ўз асрининг таржимони, ёзувчиси ва ёзувчиларидан эди.   Парвин болалик чоғида ўз оила аъзолари билан яшаш учун Теҳронга кўчиб келишди.  Эътисомул-Мулкнинг илмий ва адабий шахсият бўлиши сабабли Парвин отасининг манзили шоир ва адабиёт аҳлининг меҳмонхонаси эди. Маликуш-Шуаро Баҳор ва Али Акбар Деҳхудо Парвин отасининг адабий маҳфилларида иштирок этган таниқли шахслар жумласидан эдилар. Адабиёт ва ва шеърнинг буюк намояндалари билан адабий маҳфил ва йиғилишларда Парвиннинг ҳузур топиши унинг адабий билимининг ривож-равнақ топиши ва шеъриятининг ҳикматли бўлиши сабабига айланди.  Парвин ўз отаси назорати остида ҳамда адабий ва илмий фазода тарбият топди шу билан бирга фикрий ва маданий камолотга етди. Ҳамда ўз асрининг буюк ёзувчиларининг афкори билан яқиндан ошно бўлди. Отасининг қийматли китоблардан бой ва тўла китобхонаси Парвин андешасининг юксалиши ва тарбияланишига сабаб бўлди.  Парвин шеър ва шоирликни  болалик давридан бошлади ва отасининг ҳидояти ва доим китоб мутолаа этиши билан ҳар куни ушбу заминадаги ўз қудрати ва истеъдодига куч бағишлади.     

Парвин Эътисомийдан шеърий мажмўа биз учун мерос қолганким, “Луғатнома” номли қийматли асарнинг муаллифи Али Акбар Деҳхудонинг айтишича, “Парвиннинг девони унинг барча шеърини қамраб олгани йўқ. Чунки у ўлимидан бир неча йил олдин шеърининг бир қисмини ўз таъбига ёқмаслиги учун ёқиб юборган эди.”  

Парвиннинг шеърлари ахлоқий ва таълимий шеърлардан иборатдир. Парвиннинг шеърий девонида етмишдан ортиқ мунозара келтирилганким, бу мунозаралар инсонлар, жонварлар, ўсимликлар ва нарсаларни ўзига қамраб олади. Маликуш-Шуаро Баҳор Парвин Эътисомийни форс шеъриятида мунозара этиш жанрини қайта тирилтирувчиси деб билиб, унинг шеъри маъно ва тилда матонат ва устуворликка эга бўлишига қўшимча равон ва тушуниши эса осон эди,- деб таъкидлайди.

Парвиннинг шеъри маъно ва фикр жиҳатидан жуда кучли эди ва гўё бир буюк мутафаккир ижтимоий ва ахлоқий масалалар, ҳаётнинг турли жанбалари ва инсон ҳақида ўз тафаккурларининг самарасини ёзганга ўхшайди.  Отаси Эътисомул-Мулк Парвиннинг шеъри ҳақида шундай фикр билдиради: “ Парвиннинг шеъри шахслар, вазъият ва вақтнинг шеъри эмас, балки ахлоқни одамлар орасида мунташир этиш, поклаш ва тарбият бериш шеъридир. Меҳр-муҳаббат, меҳрубонлик, фазилат фазоси руҳининг таронаси ва сайъ-ҳаракат, амал қилиш, ҳиммат ва фаолият олиб боришнинг нағмаси ҳисобланади.”       

Европа ренесанси асридаги мутафаккирларнинг фикр ва андешалари таъсири остида Эронда шамсий 1285 йилда Машрутахоҳлик инқилоби вужудга келгани Парвинни шоирликка ундаган ва ҳидоят этган муҳим омиллардан бири эди. Машрутахоҳлик Инқилоби Эроннинг уша вақтдаги энг кескин ўзгаришлар ва даврлардан эди. Бу инқилоб ўз мақсадларига етмаган бўлсада, аммо сиёсий ва ижтимоий тизимларда ва турли ташкилотларда  кўп ўзгаришларни вужудга келтирди.  Бу замонда умумий норозийликнинг мизони ортиб кетди ва Эронда Инқилоб вужудга келишининг заминасини ижод этди. Шунга асосан машрутахоҳлик жараёни билан бирга европалик адабиётининг таъсири остида янги адабиёт ҳам ривож-равнақ топди. Эроннинг иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлари билан унинг феодаллик фармацияси оста-секинлик билан ўз кучини йўқотди ва форс шеърияти замоннинг талаби билан ашрофлик ва дарборлик шеъридан чиқиб, ижтимоий турли арсаларда халқ билан бирга бўлди. Бу замонда кўп шоир ва ёзувчилар ҳис-туйғу ва меҳр-муҳаббатга таяниб, халқнинг ҳаётини тасвирлашга сайъ ҳаракат қилишди. Бу даврнинг адабиёти янги адабиётга айланди ва классик адабиётидан фарқ қилиб турли мазмун-мундарижа ва шаклга эга бўлди.  Жамиятнинг тенгсизликларига аҳамият қаратиш ҳамда бой ва камбағалнинг қарамақаршиликларини тасвир этиш Парвин Эътисомий шеъриятининг асосий мақсадларидан эди. Парвин андешасининг энг асосий манбаси бу “инсоният” ҳисобланади. У инсонсевар эди. Айниқса уларнинг бадбахтликлари ва мушкулотларга гирифтор бўлишларида  жамият катта рол уйнаган ишчилар, деҳқонлар ва азоб-уқубат чекканларни яхши кўрарди. Бинобарин ўз шеъри орқали ушбу гуруҳни ҳимоят этиш ва бой қатламдаги намояндаларни танқид қилиш билан шуғулланади. У ўзининг турли шеърларида мазлум ва азоб-уқубатга гирифтор бўлган гуруҳга махсус аҳамият қаратарди. Адолатсизлик, камбағаллик ва зулм истибдод билан тўла Парвин асрининг жамияти шоирнинг доимий ва чуқур дард-алами эди ва халққа хизмат қилиш унинг катта орзу ормони эди.      

                                

Ёрлиқ