ноябр 05, 2017 15:28 Asia/Tashkent

Жалолиддиннинг отаси “Султонулуламо” лақаби билан машҳур Баҳоу Валад замонасининг буюк воиз ва хатиби эди. У дарс мажлисларида ӯз замони ҳокимлари, жумладан Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ зулм-истибдоди ҳақида сӯзлар экан, унинг ҳукуматдорлигини танқид этарди.

Азиз тингловчилар!

Ӯтган дастуримизда Мавлоно Жалолиддин Муҳаммад ҳаётининг ҳикояси биринчи қисми билан танишдик. Шунингдек такидлаб ӯтдикки Жалолиддин отасининг уйида, руҳоний бир муҳитда, ҳаётий тажрибалар ва орифона замзамалар қуршовида  ӯсиб келарди. Жалолиддиннинг отаси “Султонулуламо” лақаби билан машҳур Баҳоу Валад замонасининг буюк воиз ва хатиби эди. У дарс мажлисларида ӯз замони ҳокимлари, жумладан Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ зулм-истибдоди ҳақида сӯзлар экан, унинг ҳукуматдорлигини танқид этарди.

   Унинг танқид қилиши охир-оқибат шоҳ қулоғига ҳам етиб борди ва натижада душманлар бу шароитдан фойдаланишди ва олимнинг  Балхда туришига тӯсиқлар яратишди.

Султон Муҳаммад лашкари ҳужуми барча ҳокимлар тахтини ларзага солганди. Бошқа томондан тоторларнинг ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар ҳама жойни тӯлдирганди.

Минтақада яшовчи турли миллат намояндалари Муҳаммад Хоразмшоҳ зулм-истибдодидан Чоч ва Фарғонадан ғарбий қисматларга муҳожират этишга мажбур бӯлишди. Улар ӯз шаҳарларидан чиқиб кетганидан сӯнг уй-жойлари куйдирилиб юборилган бӯларди. Мамлакат уруш ва нотинчлик ва таҳликали бир ҳолатга тушган эди.

Баҳовуддин Валад ўз оила аъзолари билан Рай, Ҳамадон, Бағдод шаҳарларидан ўтиб, Маккани зиёрат қилгач, қайтишда Рум эли — ҳозирги Туркия ҳудудида яшаб қолади.

Салжуқий ҳукмдорлар ўзларининг ота юртларидан келган илмли кишиларни беҳад қадрлар, турли лавозимларга ишга таклиф қилар эдилар.

Мовароуннаҳр мўғул босқини туфайли аланга ичида қолган, илм ва ҳунар соҳибларининг бир қисми Румдан бошпана топган эди. Баҳовуддин Валад бир йил Оқшаҳарда, 4 йил Малатияда, 7 йил Лорандада яшайди. Мадрасаларда дарс беради, воизлик қилади. Бу даврда илм-маърифатни беҳад қадрловчи ҳукмдор — Аловуддин Кайқубод салжуқийлар салтанати тахтига чиққан эди. Баҳовуддин Валаднинг илмий давралари довруғи унинг қулоғига ҳам етиб боради. У махсус одамларини совға-саломлар билан бу улуғ зот ҳузурига жўнатиб, салтанат пойтахти — Қунияга таклиф этади. 1229 йили Баҳовуддин Валад оиласи билан Қуниёга кириб келади ва тез орада янги қурилган мадрасага мударрис этиб тайинланади. Ёш Жалолиддин ҳам отасининг ваъз ва дарсларида иштирок этади.

 Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Румий ўз асарларида одамни тадқиқ этади, унинг табиати ва интилишларини кузатади, ботиний жилолар ва сурилишлар, қалб силжишларини қидириб топади. Инсоннинг иймон гавҳари, буюклиги баробарида, нуқсонлар – нафси, ҳирси оқибатида келиб чиқадиган ёвузликларни таҳлил этиб, булардан қутулиш, покланиш йўллари, фазилатини баён этади.

Румийнинг ҳар бир фикри – бир машъала, бир чироқ, шундоққина қалбга қўйиладиган зиёдир. Улуғ мутафаккир инсон камолоти учун муқтадир бир курашчи бўлиб майдонга чиқади, инсон боласини унинг ўзига таништиради, ёмонликдан нафратланиш ва яхшиликдан, илоҳийликдан фахрланишга ўргатади.

Жалолиддин Румийнинг буюклиги яна шундаки, у исломнинг улуғ шоири ва мутафаккири бўлгани ҳолда барча мазхаблар ва динлардан юқори кўтарила олди, бани башарни бирлаштирувчи ягона илоҳий ғояларни олға суриб, кишиларни бир-бирига яқинлаштирувчи эътиқод ва иймон, ишқ ва сиғиниш, поклик ва тавбадан сўз очди. “Чўллар мухталиф, аммо мақсад бир, яъни Оллоҳ ҳузури”, дея Улуғ Тангри ҳақиқати Оллоҳ жами махлуҳот баробарлигини исботлади.

     Румий ижоди юксак бадияти билангина эмас, балки мантиқ кучи, фалсафий фикрларга бойлиги билан ҳам катта таъсир кучига эга

 

 

 

 

Ёрлиқ