июл 25, 2018 13:19 Asia/Tashkent

Буюк Мавлавий нигоҳидан, шодликнинг омиллари кўпдир.Мавлоно мактабида ушбу омиллардан энг муҳими ишқдир.Мавлононинг пойдор шодлиги ишқнинг мўъжисасидир. Бу шундай бир ишқким, инсон унда иккинчи бор туғилади ва ҳазрат Иброҳим каби кучли алангадан гулистон яратади.Мавлавий нигоҳидан, ошиқ бўлиш шундай бир савдоки, инсонни жой ва маконидан ажратади ҳамда аччиқни ширинликка айлантиради. Барча шодликлар ишққа эҳтиёж сезишади ва очиқчеҳралик ошиқнинг доимий хислатидир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Буюк Мавлавий нигоҳидан, шодликнинг омиллари кўпдир.Мавлоно мактабида ушбу омиллардан энг муҳими ишқдир.Мавлононинг пойдор шодлиги ишқнинг мўъжисасидир. Бу шундай бир ишқким,  инсон унда иккинчи бор туғилади ва ҳазрат Иброҳим каби кучли алангадан  гулистон яратади.Мавлавий нигоҳидан, ошиқ  бўлиш шундай бир савдоки, инсонни жой ва маконидан ажратади ҳамда аччиқни ширинликка айлантиради. Барча шодликлар ишққа эҳтиёж сезишади ва очиқчеҳралик  ошиқнинг доимий хислатидир. Улар кулги билан яшашади ва кулги билан ўлишади. Ишқ шундай бир шоҳки, унинг кўриниши билан ғам йўқолади. Ишқ инсонни барча дардлардан қутулиш босқичларига етказади:

Эй ишқ, ки жумла аз ту шоданд,

В-аз нури ту ошиқон бизоданд.

Ту подшаҳиву жумла ушшоқ,

Ҳамранги ту подшаҳ нажоданд.

Мавлононинг шодлиги май ва мастлик маҳсулидир. Бу май бир кимё бўлиб, барча ғамларни шодликка айлантиради. Ушбу май осмондан бўлиб, унинг хосияти ғам ювишдир ҳамда   инсонни шодлик ва тараб юртига ҳидоят этади. Ушбу май илоҳий май бўлиб, унинг қудрати ҳатто ҳолдан тойган   минглаб қарияларни шодлик ва хурсандчиликка  элтади.

Мавлоно асарларида шодлик ва ғамнинг хилма-хиллиги висолга алоқадордир. Васл шодликнинг асл илдизидир. Висолдан бўладиган шодлик фақат инсонга хос эмас. Бу кенг оламда барча мавжудот ўзининг аслига қайтишни хоҳлайди.

Шодлик "Шамс девони"да  шунчалик жўшқин мавж урадики, эронлик машҳур адиб ва тадқиқотчи доктор Зарринкўб уни Мавлононинг хусусиятларидан ҳисоблаб, шундай ёзган эди:" Унинг ғазалларида бўлган шодлик руҳияси бошқа шоирлар ғазалларида кам  кўзга ташланади.Ҳаяжондан тўла ва жўшқин ҳаракатларни ифода этувчи шеърлар  унинг ғазал куйлашининг хос усули ҳисобланади."

Мавлоно  бор вужуди билан шодликни ҳис этади.У ҳатто хафачилик ва совуқликнинг кичик зараларини ҳам қабул қилолмайди. Мавлононинг мавъиза ва нутқларини тўплами бўлган " Мажолиси сабъа" китобидаги  унинг тасвирларидан   Мавлавийнинг  мутаффаккирлик  чеҳраси яққол намоён бўлади. У  кўплаб ормонли муваффақиятларга эришган бўлиб, вусулга етганидан кейин уларнинг рангсизлигини  ҳис қилган  андешаманддир.Ҳолбуки, ушбу тасвир унинг бошқа асарларида ҳеч қанақа жойга эга эмас. Унинг доимий ва пойдор шодлигини "Шамс девони"да кўриш мумкин. Мавлавий нигоҳидан, шодлик Аллоҳнинг совғасидир.Мавлоно ашъори бизга  унинг шодлиги одатий бўлган шодлик ва ғам тўқнашувларидан юқорироқ босқичда эканлигини кўрсатади. Мавлоно шодлигининг авжини ҳеч нарса баён қила олмайди.//

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Мавлавий шодлиги шахсиятининг очиқ-ойдин жилваси унинг мусиқага юз тутганидандир. Унга кўра, тушкунлик ва хафачиликка қарши курашишнинг  энг яхши воситаси мусиқадир.

"Маснавий"нинг най билан бошланишига  Мавлавийнинг мусиқага бўлган меҳри сабаб бўлган. Маснавийнинг най билан бошланиши айни ҳолда унинг мусиқага бўлган қизғин  ва фавқулодда шавқини кўрсатади. Унинг вужудидаги мусиқага бўлган катта  қизиқишни шоирнинг ғазаллари ва "Одоби Мавлавия" да ҳам  яққол кузатиш мумкин.

Табиатга бўлган унинг руҳий алоқаси ҳам Мавлавий шодлигининг бир  бўлагини ташкил этади.Бу борада кейинги суҳбатимизда ҳикоя қиламиз.

Адабиёт ва санъат тадқиқотчилари  аҳолининг  турли қатламлари эга бўлган  қарама-қарши сифатлар асосида  яратилган  тасвир ва  образларни ҳазил ва мутойабанинг олий навъи дея аташган. Уларга кўра, энг ошкора бўлган қарама-қаршилик жилвасини муқобилдаги  мавжуд воқелик ва маъқул   ҳақиқатда излаш мумкин.

Адабий ҳазил –мутойаба мутахассисларининг ақидаларига кўра, Мавлоно Жалолиддин Муҳаммади Балхий  инсоннинг ички ва ташқи оламида мавжуд қарама-қаршиликларни кашф этишда муваффақият қозонган машҳур  ижодкорлардандир. У яратган ҳажвий асарлар  ушбу заминада ёзилган асарларнинг энг сараси ҳисобланади.

Ҳурматли тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.