Эрон терроризмнинг қурбони
Эрон Ислом Жумҳурияти Исломий Инқилобнинг бошланишидан бўён террор этилган 17 минг нафар шаҳиди билан инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш иддаочиларининг парда орқасида ваҳшийликча амалга оширган сайъ-ҳаракатларининг тирик дилилларидандир.
Инсоний қадриятларга зид бўлган терроризм ҳодисасини инсоний жамиятнинг энг асосий муаммолари ва халқаро барқарорлик, хавфсизлик, тизим ва халқларнинг ҳуқуқларига қарши бир таҳдид деб билиш мумкинким, таърих давомида, айниқса охирги 100 йил давомида дунёнинг тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид соладиган энг муҳим илдизларидан саналади. Ҳақиқатан ҳам қон тукиш ва уруш оловида қарор олган мамлакатлар ва халқларнинг кўп фожеалари ва аламли вазъиятлари ҳамда қашшоқлик ва оворалик билан азоб чекишлари террористик ва ҳукмронлик қилиш мақсадлардан келиб чиққан. Чунончи дунёнинг зўравон қудратлари ва Ғарбнинг зўравон қудратлари ҳам ҳозирги кунгача турли халқлар ўртасида, айниқса Ўрта Шарқ мамлакатлари ва Африка шимолидаги мамлакатларда кенг кўламда фаолият олиб бораётган ушбу террористик фаолиятлар баробарида нафақат бирон бир аксуламал кўрсатгани йўқ, балки турли йўллар орқали уларни моддий ва моддий бўлмаган бошқа йўллар билан ҳимоят этишди.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг расмий тақвимида шаҳривар ойининг саккизинчи куни мунофиқин гуруҳчаси томонидан бош вазир идорасини портлаш ва исломий Инқилобнинг абадий тирик қолган ва таъсирчан чеҳраларидан бўлган икки мужоҳид, яъни республика президенти Рижоий ва бош вазир Боҳунар ва уларнинг бир неча нафар ҳамроҳларининг мазлумона шаҳид бўлиш куни "Терроризм билан қарши кўрашиш" куни унвонида кўтиб олинади.
Мамлакатнинг террор қилинган шаҳидларнинг умумий ва статистик маълумотларига кўра, Эрон Ислом Жумҳурияти террористик турли гуруҳлар билан юзмаюз бўлишда ўзининг сиёсий расмийлари ва фуқароларидан 17 минг нафарни қулдан бой берганким, улардан 12 минг нафари эса халқ мужоҳидлари номли мунофиқин гуруҳчаси омиллари томонидан шаҳид бўлишди ва бошқалари эса душманлар билан боғлиқ бўлган бошқа гуруҳчалар, жумладан Фирқон, Кумла, демократ, тўда, ашрор, Пижон, Абдулмолик Регий, араб халқи, балуж халқи ва тундар томонидан шаҳодатга етказилди. Шунингдек статистик маълумотларга кўра, 5 минг нафардан ортиқ шахслар ҳам террористларнинг номардликча террор қилганлари таъсирида ярадор бўлишдиким, улардан 4 минг нафари эса бадбахт мунофиқин гуоруҳчасига тегишлидир. Мунофиқин террористик гуруҳчаси Эрон Ислом Жумҳуриятининг муқаддас тизимига мухолиф бўлган айрим давлатларнинг таблиғотий, сиёсий ва молиявий ҳимоятларидан баҳра олиб Инқилоб вужудга келишидан бошлаб ҳалигача мамлакатнинг муҳим арконида бушликларни ижод этиш билан Эрон Ислом Жумҳуриятига асосий зарба етказиш учун фаровон террорлар билан тизим фаоллари ва ишга ярайдиган унсурларини террор қилиш пайида бўлишди.
Меҳроб шаҳидлари, тир ойининг еттинчиси ва шаҳривар ойининг саккизинчи кунида шаҳид бўлганлар ва Ложурдий, Қарний ва Сайёд Шерозий каби шаҳидлар ҳамда охирги йиллар давомида ядровий баланд мартабали донишмандларнинг шаҳид бўлишлари терроризм қурбонлари бўлган шахслар жумласидан ҳисобланишадиким, мунофиқин қули билан шаҳодатга етдилар. Аммо бегуноҳ ва оддий халқни ва сиёсий расмийларни террор қилиш ўз якунига етмади, балки террорларнинг янги босқичлари, жумладан ядровий донишмандларни террор қилиш фазасига кирди. Эроннинг турли арсалар, жумладан сиёсий ва илмий арсаларда кундан кунга ривож-равнақ топиши тизим душманларининг ожиз қолишлари ва боши берк кўчага қарор олишлари сабабига айланди. Ва инқилобнинг бошларидан бошлаб уларни мамлакатниннг мутахассислар ва донишмандларини айниқса 80-90 йилларда шаҳодатга етказишга ундади.
Эроннинг ядровий донишмандларини террор қилиш Эронда зўравон қудратлар тизимининг террористик сайъ-ҳаракатларининг янги стратегияларидан эдиким, бу иш биринчи маротаба олий мақомга эга бўлган шахс хонасининг рўбарусида Қайтария хиёбонида шамсий 1388 йил дей ойининг 22 кунида Исроил режимининг жосуслик ташкилоти яъни Массадга тегишли бўлган "Мажид Жамолий Фаш" томонидан физика илмининг буюк устоди Масъуд Али Муҳаммадийни террор қилиниши билан бошланди ва икки йилдан кейин шамсий 1389 йил озар ойининг 8- чисида доктор Мажид Шаҳриёрий, Фаридун Аббосий Давоний, ҳижрий-шамсий 1390 йил мурдод ойининг биринчисида Дорюш Ризоий Нажоднинг террор қилиниши ва ниҳоят ҳижрий-шамсий 1390 йил дей ойининг 21-чисида Мустафо Аҳмадий Равшаннинг террор қилишигача давом этди.