Олимлар мия фаолиятини яхшилаш усулини топишди
Кембриж клиник нейрофанлар университети тадқиқотчилари мия фаолиятини яхшилашга ёрдам берувчи Decoder номли мобил дастурни яратди.
Олимларнинг сўзларига кўра, ахборот технологияларининг ривожланиши одамни ҳар куни ижтимоий тармоқлардаги турли хабарларга ва электрон почта орқали келган мактубларга реакция билдиришга мажбур қилмоқда.
Бундай кўп вазифалилик ёшларда, хусусан, талабаларда ялқовлик чақиради. Бу ялқовлик муҳит босими, уйқусизлик билан қўшилиб, когнитив функцияларнинг бузилишига олиб келади.
Кўнгиллилар иштирокида ўтказилган дастурнинг синови унинг диққатни жамлашда бошқа ўйинлардан кўра самаралироқ эканлигини кўрсатган. Шунингдек, дастурдан фойдаланганлар диққатни бир нарсадан бошқасига кўчиришда яхшироқ натижаларни кўрсатган.