Хитойлик тадқиқотчилар коронавирус қандай ҳароратда тарқалмаслигини маълум қилди
(last modified Tue, 17 Mar 2020 07:08:44 GMT )
март 17, 2020 12:08 Asia/Tashkent
  • Хитойлик тадқиқотчилар коронавирус қандай ҳароратда тарқалмаслигини маълум қилди

Хитойлик тадқиқотчиларнинг аниқлашича, коронавируснинг тарқалиши учун мукаммал шароитлар +5 даражадан 8,72 даражагача илиқ ҳарорат ва 35-50 фоиз намлик ҳисобланар экан.

Бу ҳақда Хитойнинг Сунь Ятсен университетига таяниб “Известия” нашри хабар берди.

Хитойлик мутахассислар коронавирусдан касалланишнинг 20 январдан 4 февралгача ҳолатини таҳлил қилишган. Бу вақтда Хитойда ва яна 26 та давлатда 24139 нафар касал қайд қилинган. Улардан 68 фоизи вирус тарқалиш ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясидан бўлган. 

Олимлар вируснинг инкубацион даври ҳамда турли шаҳарларда киритилган карантин чора-тадбирларини ҳисобга олишган. Тадқиқот ҳаво ҳарорати 8,7 даражадан ошиши биланоқ вирус фаоллиги дарҳол пастлай бошлаганини, 30 даража иссиқда эса унинг юқиш тезлиги нолга тенглашганини кўрсатган.

Ёрлиқ