Эпидемиолог: коронавирусдан кучлироқ вирус пайдо бўлиши мумкин
(last modified Thu, 02 Apr 2020 07:22:56 GMT )
апрел 02, 2020 12:22 Asia/Tashkent
  • Эпидемиолог: коронавирусдан кучлироқ вирус пайдо бўлиши мумкин

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Игорь Гундаров келгусида COVID-19дан хавфлироқ инфекция пайдо бўлиши мумкин деб айтди

Sputnik ахборот агентлиги хабарига кўра, тиббиёт фанлари доктори, профессор Игорь Гундаров келгусида COVID-19дан хавфлироқ инфекция пайдо бўлиши мумкин деб айтди. 

Ҳозирги пандемия бартараф этилгандан сўнг коронавирусдан хавфлироқ вирус пайдо бўлиши мумкин.

"Хусусан, коронавирус гриппдан ҳам кучлироқ бўлиб чиқди. Кейинги касаллик янада тажовузкор бўлиши мумкин", - деди Гундаров.

Профессор фикрига кўра, COVID-19 кенг тарқалишининг сабаби бошқа касалликлар билан кураш бўлди. Сўнгги 15 йил ичида эмланиш туфайли А ва Б типидаги грипп деярли камайди.

“Инсон соғлиқни сақлаш ютуқлари туфайли деярли грипп йўқ бўлди. Унинг ўрнига коронавирус штамми кўпайди. Этик билан бир вирусни босиб, унинг ўрнида бошқа вирусни ўстирдик”, - деди Гундаров.

БССТ март ойи бошида коронавирус инфекцияси тарқалишини, пандемия деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 750 мингдан ортиқ киши вирусга чалинди, 36 мингдан ортиқ киши вафот этди.