Олимлар коронавирус тарқалишининг асосий факторини аниқлади
(last modified Sat, 09 May 2020 12:22:29 GMT )
май 09, 2020 17:22 Asia/Tashkent
  • Олимлар коронавирус тарқалишининг асосий факторини аниқлади

Korrespondent.net хабарига кўра, Бразилиядаги Баия федерал университети тадқиқотида айтилишича, коронавируснинг дунё бўйлаб кенг тарқалишида авиақатновлар муҳим рол ўйнаган.

Қайд этилишича, олимлар касаллик тарқалишига ижтимоий-иқтисодий, иқлимга оид ҳамда транспорт фактори таъсирини таҳлил қилган.

Тадқиқотчилар халқаро авиақатновларни тўхтатган мамлакатлар касаллик билан курашишда ҳозирга қадар авиақатновларни давом эттираётган мамлакатларга нисбатан кўпроқ муваффақиятга эришган, деган хулосага келди.

Олимларнинг фикрича, йўловчи ташишнинг чекланиши ва чегараларнинг ёпилиши касалланганлар сонининг камайишига олиб келади. Шунингдек, тест тизимини такомиллаштириш ва самолётлар бортидаги назоратни кучайтириш вирус тарқалишининг олдини олиши қайд этилган.