Коронавирусдан ҳимоя этувчи маҳсулотлар маълум қилинди
Парҳезшунос Екатерина Бурляева коронавирус инфекциядан ҳимоя қиладиган озиқ-овқат маҳсулотларни маълум қилди.
"Соғлом овқатланиш ва спорт" консултатив-диагностика маркази раҳбари, Федерал овқатланиш ва биотехнология илмий-тадқиқот марказининг юқори малакали парҳезшуноси Екатерина Бурляеванинг сўзларига кўра, иммунитетни мустаҳкамловчи витамин ва минералларни ўз ичига олган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш коронавирус инфекциясига қарши туришга ёрдам беради.
Врач А, С, D, Е, В2, В6 ва В12 витаминлари ҳамда фолий кислотаси, рух, селен ва темирнинг аҳамиятини таъкидлади.
Мутахассис таъкидлашича, D витамини етишмовчилиги нафас йўллари инфекциясини ривожланиш касалликлари хавфига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, у нафас олиш эпителиясида ўзига хос антимикроб оқсилларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлайди - бу вирусни юқтириш ва инфекция белгиларининг ривожланишини камайтиради.
Треска балиғининг жигари, тухум сариғи, балиқ ва сариёғ D витаминига бой. Кунига 10-15 грамм треска жигарини истеъмол қилиш А ва D витаминларига бўлган кунлик талабни қоплаш мумкин.
Бурляеванинг сўзларига кўра, таркибида Е витамини бўлган ёнғоқ ва кунгабоқар ёғи инсон организмини инфекциялардан самарали ҳимоя қилиши тан олинган, бу маҳсулотнинг икки ош қошиғи одамнинг бу витаминга бўлган кунлик эҳтиёжини тўлиқ қондиради.
Шифокор шунингдек, С витамини аҳамиятини эслатди: рационга наъматак, облепиха, қора смородина, карам, цитрус мевалар, болгар қалампирини қўшишни маслаҳат берди.
Бундан ташқари, мол ва товуқ жигари, шунингдек пишлоқ ва ёнғоқни истеъмол қилиш фойдали - улар таркибида селен билан бирга иммунитетга жавоб берадиган рух мавжуд. Селен шунингдек, жигар ва творог таркибида мавжуд.
Аммо танани витаминлар ва минераллар билан тўйинганлигини фақат овқатланиш орқали "тузатиш" қийин, шунинг учун парҳезшунос витамин комплексларидан фойдаланиш ҳақида ўйлашни тавсия қилди. Бундан ташқари, у оқсиллар, ёғлар ва углеводларнинг мувозанатини кузатишни маслаҳат берди.