Суриянинг энг йирик шаҳри: урушдан аввал ва ҳозир
-
Суриянинг энг йирик шаҳри: урушдан аввал ва ҳозир
2012 йил 19 июль куни мухолиф кучлари билан бирга шавқатсиз ҳарбий можаролар вақтида Сурия армияси Алеппо шаҳрида портлашлар уюштира бошлади.
Минглаб оддий аҳоли ҳалок бўлди, юз минглаб инсонлар эса ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлишди. Бу жанг ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Эски Алеппо шаҳрининг фожиали кўламда вайрон бўлишига олиб келди.
Бугунги Сурия ҳудудлари тарихнинг турли даврларида турли хил давлатлар таркибига кирган. Милоддан аввалги XVI асрда Қадимги Миср, милоддан аввалги XIV асрда Хетт подшоҳлиги, милоддан аввалги XII асрда яҳудийлар томонидан ишғол қилинган.
Милоддан аввалги VII-VI асрларда бу ҳудудлар оссурияликлар томонидан эгалланган. Милоддан аввалги 539 йилда форслар, милоддан аввалги 333 йилда Александр Македонский империяси таркибига кирди. М. а. III асрда Салавкийлар сулоласи Сурия подшоҳлигига асос солди. М. а. 64 йилдан бу подшоҳлик Рим империяси таркибига киритилди. 636 йилда бу худудлар араблар томонидан фатҳ этилгач, мамлакатда илм-фан, маданият юксак даражада ривож топди. Аббосий халифалар ҳукмронлиги даврида Дамашқ шаҳри халифалик пойтахтига айлантирилди.
1516 йилдан 1920 йилгача Сурия Усмонийлар империясининг таркибий қисми бўлиб қолди. 1920 йили Франция Сурияни бошқариш ҳуқуқини олди. 1914 йил сентябрда Сурия ўз мустақиллигини эълон қилган бўлса-да, амалда 1946 йилнинг 17 апрелидан тўла мустақилликка эришди.
Ҳозирги даврга келиб қарийб 4 йилдан буён ушбу давлатда бошланган можаролар, қуролли тўқнашувлар, ИШИД дея аталувчи ислом душманларининг кўрсатаётган бузғунчиликлари сабаб инсоният тамаддунида ўзининг забардаст номи, шонли тарихига эга бўлган илм-фан, тараққиёт, маданият диёри бугун вайроналар маконига айланди...
Сурия музейлар ва қадимий асарлар Mаъмун Абдулкаримнинг сўзларига кўра, мамлакатдаги қуролли можаролар, террорчи ташкилотлар томонидан вайрон этилган маданий обьектларга етказилган зарарни тиклашга миллирдлаб доллар маблағ керак бўлади.
Ҳозирда муҳим аҳамиятга эга бўлган маданий мерослар ҳақида сўз борар экан, уларнинг бир қисми ҳамон хавф остида қолаётганлигини айтиб ўтди: Алеппода ҳозир уруш кетяпти. Палмира-ИШИД назорати остида. Басра “Ан нусра фронти” ва унинг иттифоқчилари қўлида дея қадимий шаҳарларнинг кун сайин тарих саҳифаларидан ўчиб бораётганлигини айтиб ўтди.