Жаҳоннинг энг гўзал гуллари
https://parstoday.ir/uz/radio/world-i17068-Жаҳоннинг_энг_гўзал_гуллари
Фасллар келинчаги бўлмиш баҳор келиши билан дарахтлар гуллайди, гуллар очилади. Табиатнинг энг гўзал нарсаси бу албатта гул десак ҳато қилмаган бўламиз. Гуллар барча замонлар оша доим энг яхши туҳфа, туйғулар исҳори, хонадонимиз кўрки, яхши кайфият манбаи бўлиб келган.
(last modified 2018-08-22T13:20:19+00:00 )
апрел 13, 2017 06:13 Asia/Tashkent
  • Жаҳоннинг энг гўзал гуллари
    Жаҳоннинг энг гўзал гуллари

Фасллар келинчаги бўлмиш баҳор келиши билан дарахтлар гуллайди, гуллар очилади. Табиатнинг энг гўзал нарсаси бу албатта гул десак ҳато қилмаган бўламиз. Гуллар барча замонлар оша доим энг яхши туҳфа, туйғулар исҳори, хонадонимиз кўрки, яхши кайфият манбаи бўлиб келган.

Баҳор фасли кириб келиши ва унинг рамзи сифатида бугун азизлар сизларга жаҳондаги энг гўзал бўлмиш гуллар ҳақида сўзлашга қарор қилдик. Тўғри биз келтирган рўйхат мукаммал бўлмаслиги мумкин, чунки чиройли гуллар борасида ҳар кимнинг фикри ҳар ҳил бўлиши мумкин. 
Демак, кўнгиллар қувончи бўлмиш энг гўзал гуллар рўйхати эътиборингизда.  

Сакура ёки олча гули 

Image Caption

 


Баҳор келиши ва кунлар исиши билан кўчаларда олча дарахти гуллай бошлаганига кўзимиз тушади. Гуллаб турган олча дарахти жуда ҳам чиройли кўринишга эга. Сакура ёки олча гули Япония халқининг энг севимли гули, ҳамда уларнинг рамзи ҳисобланади. Японияда сакуранинг гуллаш байрами ҳар йили нишонланади ва бу байрам тахминан 27 мартдан бошланади, аммо байрам куни дарахтнинг гуллашига боғлиқ. Японлар бу байрамда ҳатто ишга ҳам бормайдилар. Улар бу гўзалликни гуллашини сокин ва хотиржам ҳолатда кузатишни истайдилар. 
 

Стрелиция

Image Caption

 

 

Бу гулга разм солганингизда унинг кўриниши қушга ўхшашига амин бўласиз. Шу сабабли уни ҳатто "жаннат қуши" деб ҳам атайдилар. Ватани Жанабий Африка бўлиб, бизда бу гуллар хона гули ёки кесилган экзотлар ҳисобланади. 


Лантана

Image Caption

 

 

Доимий равишда ям-яшил ҳолда турувчи бута ҳисобланиб, Колумбия ва Венесуэлада кенг тарқалган гуллардан бири. Марказий ва Жанубий Америка давлатларида ҳам учраб туради. Базилар бу гулни негадур оддий ёввойи ўт деб ҳисоблайдилар ҳам.


Канна

Image Caption

 

 

Бу гул Канналилар оиласи туркумининг ягона вакили бўлиб, унинг 50 га яқин тури мавжуд. Унинг гўзал ҳусусиятларидан бири бу турфа ранглар ҳамоҳанглигидадир. Асосан Марказий ва Жанубий Америкада учрайди. 


Гортензия

Image Caption

 

Ушбу гул номи Муқаддас Рим Шаҳзодаси  Карл-Генрих Нассау-Зигеннинг синглиси Малика Гортензия исмидан олинган. Унинг 600 яқин тури мавжуд. Июл-август ойларида гуллайди. Японияда уни Адзиса деб ҳам атайдилар. 


Калла

Image Caption

 

 

Каллани бошқача "оққанот" деб ҳам атайдилар. Салқинликка чидамли сув-ботқоқ ерларда ўсувчи гул. Гулчилар унинг турли ҳилини етиштиришади. Бу гўзал гулни шундай шароитда ўсиши табиатнинг кароматидан яна бир дарак. 


Дицентра

Image Caption

 

Дицентра гули яна "Парчаланган юрак" номи остида ҳам маълум. Бу гул билан турли афсоналар боғлиқ. Ҳар ерда бу гул ўзгача рамз маъносини англатади. Масалан: Немислар учун юрак гули, французлар учун Женнет юраги, инглизлар учун қонга беланган юрак номлари остида маълум. Бу гулнинг бундай номланишларига сабаб унинг шаклидир. Унга қараганингизда иккига парчаланган юрак шаклини кўрасиз. 

Гиацинт

Image Caption


Бу гул ўз номини Аполлон худосини жуда ҳам севувчи навқирон ва гўзал юнон йигити исмидан олган. Шу вақтнинг ўзида эса бу йигитни яна бир бошқа юнон худоси Зефир ҳам яхши кўрган. Аммо Гиацинит унга жавоб қайтармаган. Ғазабдаги Зефир унининг бошига қаратиб нарса улоқтирган. Афсонага қараганда бу гул ўлдирилган Гиацинит қонидан ўсиб чиқган экан.

 Дендробиум

Image Caption

 

Гул номи юнон сўзлари дендро-дарахт ва био-ҳаёт сўзларидан келиб чиқган. Дендробиум тўлалигича эса "дарахтда яшовчи" маъносини англатади. Бу гуллар орхидея оиласига мансуб бўлиб, Ҳалқаро Конвенция ҳимоясидадир. 

Атиргул

Image Caption

 

Ва ниҳоят, рўйхатимиз сўнггида гуллар маликаси бўлмиш атиргулдир. Усиз бу рўйхатни албатта тасаввур эта бўлмас эди ҳам. Атиргул доим ҳамма вазиятда тўғри келувчи ва энг яхши тухфалардан биридир. Атиргулни биринчи бўлиб Қадимги Римда етиштиришган. Унинг ҳозирда ҳар хил турлари мавжуддир.