-
Президент фармони: Террористик ташкилотларга адашиб кириб қолган фуқароларга қайтиш имкони берилади
сентябр 20, 2018 07:08Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган ўзбекистон республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
-
Ана холос! Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфининг 75 йиллигига бағишланган тадбирни ўтказиш тақиқлаб қўйилди.
сентябр 19, 2018 20:12Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи туғилган куннинг 75 йиллигига бағишлаб 25 сентябрга режаланган “Туркий дунёнинг ғолиб хаёли” деб номланган тадбирни ўтказиш тақиқлаб қўйилди.
-
Турт ойда Россиядан Ўзбекистонга $1.07 миллиард пул юборилган
сентябр 19, 2018 19:32Ўзбекистон пул ўтказмаларининг бу каби ҳажми билан барча МДҲ давлатларини ортда қолдирган. Марказий Осиёда ҳам етакчилик қилган. Дунё мамлакатлари орасидан эса, Ўзбекистонни фақат Швейцариягина ортда қолдира олган, холос.
-
Абдулазиз Комилов АҚШ генерал-майори бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
сентябр 19, 2018 15:0419 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШнинг Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Женсон Бойлз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.
-
Инжиқ қўшнилар: Туркманистон тожик юклари бўлган машиналарни ўтказмаяпти
сентябр 19, 2018 14:39Туркманистон чегарасида Тожикистон юклари билан боғлиқ вазият ўзгаришсиз қолмоқда: туркманистонлик божхоначилар Тожикистон учун мўлжалланган ёки Тожикистондан экспорт қилинган юкларни ўз ҳудудига ўтказмаяпти, деб хабар беради Asia-Plus.
-
Ўзбекистонда доллар ва евро курси кескин кўтарилди
сентябр 19, 2018 12:26Ўзбекистон Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 18 сентябр кунидан бошлаб янги қийматини белгилади.
-
Валюта олди-сотдиси билан шуғулланган яна бир уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди
сентябр 19, 2018 06:31Фуқаро Ш. А. Навоий вилоят ИИБ ЖҚБ уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлинмасига ариза билан мурожаат қилиб, “Кураш” ва “Шурик” лақабли шахслар вилоят ҳудудида ноқонуний равишда валюта олди-сотдиси билан шуғулланаётганликларини билдиради. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри хабар бермоқда.
-
Тошкентда потенциал ишсизлик даражаси 20 фоизни ташкил этди
сентябр 19, 2018 05:56Бугунги кунда пойтахт бўйича потенциал ишсизлик даражаси 20 фоизни ташкил этади, деб хабар беради ЎзА Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг маълумотларига таянган ҳолда.
-
Абдусалом Азизов АҚШ ҳарбий делегациясини қабул қилди
сентябр 19, 2018 05:46ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазири Абдусалом Азизов АҚШ Миллий гвардияси делегациясини кутиб олди, деб хабар қилмоқда МВ матбуот хизмати.
-
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга 1,3 миллиард доллар тақдим этади
сентябр 18, 2018 12:07ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон Республикасига 2018 йилдан 2021 йил оралиғида 1,3 миллиард доллар тақдим этадиган бўлди, деб хабар қилди Спутник ўзбекистон мухбири.