-
Ўзбекистонда энг кекса сиёсий маҳбус, умрининг 23 йилу 4 ойини қамоқда ўтказган Самандар Қўқонов озодликка чиқди
ноябр 26, 2016 12:19Ўзбекистон Олий Советининг собиқ депутати, 1993 йилдан бери қамоқда ўтирган 72 ёшли Самандар Қўконов 2016 йил 24 ноябрь куни қамоқ муддати тугагани муносабати билан озодликка чиқарилди, дея маълум қиладилар “Фарғона” агентлигининг Ўзбекистондаги манбалари.