-
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Навоий шаҳрида (фотожамланма)
декабр 29, 2019 08:29Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Навоийазот» акциядорлик жамиятида барпо этилаётган янги корхоналар қурилишини бориб кўрди. Давлат раҳбари матбуот хизматига кўра, «Навоийазот» АЖ қарийб 9 минг ишчи-муҳандис меҳнат қиладиган, 70 дан ортиқ ноёб маҳсулот ишлаб чиқарадиган улкан корхонадир. Шунингдек Шавкат Мирзиёев иштирокида «Навоийазот» акциядорлик жамиятида 28 декабрь куни Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилди.
-
Эрон, Россия ва Хитой Ҳинд океани шимолида ҳарбий машғулот ўтказмоқда (фотожамланма)
декабр 28, 2019 08:27Эрон, Россия ва Хитой ҳарбий-денгиз машқлари жума кунидан бошлаб тўрт кун давомида Уммон денгизи ва Ҳинд океанининг шимолий қисмида ўтказилади.
-
Қозоғистондаги Fokker-100 самолёти авиаҳалокати (фотожамланма)
декабр 28, 2019 08:1327 декабрь куни Қозоғистоннинг Bek Air авиакомпаниясининг йўловчи самолёти Олмаота шаҳри аэропортидан ҳавога кўтарилиш вақтида ҳалокатга учраган эди. Лайнер ҳавога кўтарилиш вақтида баландликни йўқотиб, бетон тўсиқни бузиб ўтган ва икки қаватли иморатга бориб урилган. Самолёт бортида 95 йўловчи ва экипажнинг беш нафар аъзоси бўлган. Авиаҳалокат сабабли Қозоғистонда 28 декабрь миллий мотам куни деб эълон қилинган.
-
UzAuto Motors компанияси Тошкентда Chevrolet’нинг тўртта янги модели тақдимотини ўтказди(фотожамланма)
декабр 26, 2019 09:05UzAuto Motors компанияси 25 декабрь, чоршанба куни Тошкентда Chevrolet’нинг тўртта янги модели — Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox’нинг тақдимотини ўтказди. Хабар беришларича, Trailblazer 26 декабрдан сотувга чиқарилади, Traverse ва Tahoe эса 2020 йил бошида салонларда пайдо бўлади, Equinox эса март—апрель ойларида сотувга чиқиши кутилмоқда.
-
Эронда қуёш тутилиши (фотожамланма)
декабр 26, 2019 08:44Қуёш тутилиши уша вақти рўй берадиким, қуёш, ер ва ой тартиби билан бир хатта қарор олади. Қуёш тутилиши табиатнинг энг чиройли манзараларидан бири саналади.
-
Италиянинг Венеция шаҳри яна сув остида қолди (фотожамланма)
декабр 25, 2019 11:08Италиянинг 11 вилоятида тўфон ва кучли ёмғир ёғиши ушбу мамлакатга катта зарар етказди. Хорижий туристларнинг аксарияти шаҳарнинг сув босгани сабабли ушбу мамлакатни тарк этишмоқда. Янги йил арафасида Венециядаги бўҳронли вазъият меҳмонхоналарнинг бушаб қолиши сабабига айланган.
-
Россия президенти Владимир Путин Қрим кўприги темир йўлини очиб берди (фотожамланма)
декабр 24, 2019 09:13Россия президенти Владимир Путин Қрим ярим оролини Россиянинг асосий ер-ҳудудларига боғлайдиган Қрим кўприги темир йўлини очиб берди.
-
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Ҳиндистон ташқи ишлар вазири билан учрашди (фотожамланма)
декабр 23, 2019 14:04Ҳиндистон ташқи ишлар вазири бугун Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашди.
-
Тожикистонда Эроннинг ихтисосланган кўргазмаси ўтмоқда (фотожамланма)
декабр 23, 2019 11:22Бу кўргазмада Эроннинг 60 ортиқ ширкатлари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат, санитария, қишлоқ-хўжалиги, қурилиш, техник ва муҳандислик хизматлари, гиламлар, уй жиҳозлари, туризм ва бошқа соҳалардаги маҳсулотларини таклиф этади.
-
«Амирсой» тоғ-чанғи курорти расман очилди
декабр 23, 2019 10:2621 декабрь куни, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги “Чимён” дам олиш маскани негизида “Амирсой” тоғ-чанғи курорти очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари, Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазири Актота Раимқулова, бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, “PGI Management” компанияси раҳбари Томас Тор-Йенсен ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар. Маросимни Азиз Абдуҳакимов очиб берди.