Ироқчи: Қўшнилар билан мулоқот ва ҳамкорликни давом эттириш — Эрон таъкидлаётган йўлдир
Эрон Ташқи ишлар вазири Арманистон Ташқи ишлар вазирининг Теҳронга сафари муносабати билан йўллаган хабарида таъкидлади: қўшнилар билан мулоқот ва ҳамкорликни давом эттириш — Эрон Ислом Республикаси томонидан хавфсиз минтақа барпо этиш учун таъкидланаётган йўлдир.
«Парс Тудей» хабар беришича, Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Сайид Аббос Ароқчи сешанба куни кечқурун ижтимоий тармоқлардан бирида Арманистонлик ҳамкасбини қабул қилгани ҳақида ёзди: «Душанба куни Эронда Арманистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоянни Теҳронда қабул қилдим».
Ароқчи қўшимча қилди: «Учрашувда Теҳрон ва Ереван ўртасида тобора кенгайиб бораётган муносабатлар ҳамда иқтисодий, савдо, транспорт, энергетика ва икки мамлакат учун қизиқиш уйғотувчи бошқа соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш йўллари муҳокама қилинди».
Эрон Ташқи ишлар вазири сўзларида давом этиб, Кавказдаги воқеалар ривожи ҳамда ушбу минтақада барқарор тинчлик ва осойишталикни сақлаш муҳимлиги ҳақида ҳам суҳбатлашганларини айтди. «Бизнинг ишончимиз комилки, минтақа масалалари минтақа мамлакатларининг иштироки ва ташаббуси билан, минтақадан ташқари кучларнинг аралашувисиз ҳал қилиниши керак», — деди у.
У таъкидлади: «Қўшнилар билан мулоқот ва ҳамкорликни давом эттириш — Эрон Ислом Республикаси томонидан янада хавфсиз, барқарор ва фаровон минтақани барпо этиш учун таъкидланаётган йўлдир».