Ароқчи: Эрон ва Тожикистон қадимий форс сивилизатсиясининг меросхӯридир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100434-Ароқчи_Эрон_ва_Тожикистон_қадимий_форс_сивилизатсиясининг_меросхӯридир
пайтида Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ароқчи, Тожикистон республикасининг энергетика ва сув манбалари вазири Далер Жумъа ва транспорт вазири Азим Иброҳим билан учрашганида, иқтисодий ва тижорат соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш ва юксалтиришда икки мамлакатдаги мавжуд турли имкониятлардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
(last modified 2026-08-16T11:46:39+00:00 )
август 16, 2026 16:35 Asia/Tashkent
  • Ароқчи: Эрон ва Тожикистон қадимий форс сивилизатсиясининг меросхӯридир

пайтида Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ароқчи, Тожикистон республикасининг энергетика ва сув манбалари вазири Далер Жумъа ва транспорт вазири Азим Иброҳим билан учрашганида, иқтисодий ва тижорат соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш ва юксалтиришда икки мамлакатдаги мавжуд турли имкониятлардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

ИРНАга таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари бу учрашувда деди: Эрон ва Тожикистон қадимий Форс сивилизатсиясининг меросхури сифатида, ҳардоим бир бири яқинида ва ҳам қайғули ва ҳам қувончли кунларда, бирга бӯлган.

Ароқчи Эрон ва Тожикистон президентларининг бир бирининг мамлакатларига сафарлари ва бу сафарлар жараёнида ҳосил бӯлган келишувларга тӯхталиб, хусусан иқтисодий ва тижорат соҳаларда алоқаларни юксалтириш ва кенгайтириш учун икки мамлакатдаги мавжуд турли хил потенсиаллардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.Тожикистоннинг сув ва энергетика вазири ва ҳам транспорт вазири, Тожикистон ТИВ раҳбари ӯринбосари Фаррух Шарифзода ҳам қатнашган ушбу учрашувда, икки дӯст, мамлакатнинг яхши алрқалар даражасини олқишлаб, алрқалар, жумладан энергетика ва траспорт соҳасидаги ҳамкорликларни олдингиданда кенгайтириш учун икки мамлакатнинг олий мартабали расмийларининг жиддий азм иродасини таъкидладилар.

Тожикистонлик вазирлар, шунингдек ӯзининг эронлик ҳамкасбларининг музокараларидан хурсандчилик билдириб, келишув хусусидаги қӯшма ишчи гуруҳларни ташкил этилиши ва механизмлар билан, келишувлар хусусан энергетика ва траспортировка соҳасидаги келишувларни ижро этилишига гувоҳ бӯлишни умид қилишди .