Римда асл Эрон мусиқаси наволари янгради
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100838-Римда_асл_Эрон_мусиқаси_наволари_янгради
Римда бўлиб ўтган «Уруғдан дастурхонгача» номли жаҳон кўргазмасининг сўнгги кунида асл Эрон мусиқаси наволарининг ижро этилиши, шунингдек, эронлик қишлоқ аёллари ва деҳқонларининг меҳнатини акс эттирувчи тасвирлар намойиши халқаро тадбирга ташриф буюрганлар томонидан кенг кутиб олинди.
(last modified 2026-10-13T07:58:45+00:00 )
октябр 13, 2026 13:10 Asia/Tashkent
  • Римда асл Эрон мусиқаси наволари янгради

Римда бўлиб ўтган «Уруғдан дастурхонгача» номли жаҳон кўргазмасининг сўнгги кунида асл Эрон мусиқаси наволарининг ижро этилиши, шунингдек, эронлик қишлоқ аёллари ва деҳқонларининг меҳнатини акс эттирувчи тасвирлар намойиши халқаро тадбирга ташриф буюрганлар томонидан кенг кутиб олинди.

ParsToday ИРНА ахборот агентлигига таяниб хабар беришича, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) жаҳон кўргазмасининг бешинчи ва сўнгги кунида Эрон Ислом Республикасининг маданий дастури маҳаллий мусиқа ижроси ҳамда Эроннинг турли ҳудудларидаги деҳқон аёллар фаолияти акс этган фильмлар намойиши билан халқаро аудиторияга эронлик ишлаб чиқарувчилар маданияти, санъати ва меҳнатининг бир қиррасини тақдим этди.

Кўргазманинг асосий залида ўтказилган ушбу дастурда асл Эрон мусиқаси наволари ва мамлакатнинг турли ҳудудларидаги қишлоқ хўжалиги фаолияти акс этган тасвирлар намойиш этилди. Бу орқали маҳаллий мусиқа, қишлоқ маданияти ҳамда аёлларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни ўртасидаги боғлиқлик кўрсатиб берилди.

Дастур ташриф буюрувчилар томонидан кенг кутиб олинди ва турли мамлакатлар вакиллари ҳамда қизиқувчилари даврасида Эроннинг маданий мероси ва қишлоқ хўжалиги салоҳиятининг бир қисмини таништириш учун имконият яратди.

ФАОнинг жаҳон кўргазмасида Эроннинг анъанавий таомлари кенг кутиб олинди