АҚШ армиясининг Ҳурмуз бўғозидаги муваффақиятсизлигидан кейинги аянчли аҳволи
Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби шундай деди: АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Ҳурмуз бўғозини очишдаги муваффақиятсизлиги Трампни контрабандага қўл уришга мажбур қилди. Бу АҚШ армияси тарихида мисли кўрилмаган мағлубиятдир.
ParsToday хабар беришича, Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби генерал-майор Муҳсин Ризоий ижтимоий тармоқдаги хабарида шундай деб ёзди: «Эронни забт этиш хаёлига берилган ва Нетаняҳунинг алдовига учиб, инсоният тарихидаги энг аҳмоқона урушлардан бирини бошлаган Трамп энди АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Ҳурмуз бўғозини очишдаги муваффақиятсизлигидан кейин контрабандага қўл урди. АҚШ армияси бунга қадар ҳеч қачон бундай аянчли аҳволга тушмаган эди».
Генерал-майор Ризоий: Душманнинг кейинги хатоси янги фронтларни келтириб чиқаради