Ироқчи: АҚШ сенаторлари фалокатли мағлубиятлар ботқоғидан чиқишни истамоқда
Эрон Ташқи ишлар вазири ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай деб ёзди: «АҚШ сенаторлари фалокатли мағлубиятлар ботқоғидан чиқишни истамоқда!»
ParsToday хабар беришича, Эрон Ташқи ишлар вазири Саййид Аббос Ироқчи шанба куни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай деб ёзди: «АҚШ сенаторлари фалокатли мағлубиятлар ботқоғидан чиқишни истамоқда!»
У қўшимча қилди: «Нетаньяху араблар, америкаликлар ва эронликларнинг қонига қўли ботган, қидирувдаги ҳарбий жиноятчидир. У адолатдан қочиш учун ўз халқига умуман қиймат бермайди».
Ироқчи таъкидлади: «У банкрот бўлган қиморбоз каби, ўзини қутқариб қолиш учун америкаликларнинг янада кўпроқ жони ва мол-мулкини қурбон қилишга умидсизларча уринмоқда. Ҳатто АҚШ сенаторлари ҳам чиқиш йўлини топишни истамоқда».