Ароқчи БМТга хитобан: Эронга қарши АҚШнинг иқтисодий терроризм оператсияси қоралансин
Эрон ислом республикаси ТИВ раҳбари БМТга йӯллаган мактубида, АҚШнинг иқтисодий терроризм амалиёти хусусидаги Эрон позитсиясини шарҳлар экан, ушбу ҳаракатни қоралашда БМТнинг қонуний ва ахлоқий масъулиятини таъкидлади
Меҳр ахборот агентлигига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, кеча нашр этилган бу мактубда, Сайид Аббос Ароқчи, шундай ёзди: ӯз таъбирлари билан бу " оператсиянинг" эълон қилинган мақсади, Эрон билан қонуний иқтисодий алоқаларни тӯхтатишга қаратилган ва бу мақсадлар АҚШ молиявий тузумидан маҳрум қилишлар ва уччинчи санксиялар қӯллаш таҳдидигаасосланган.
Мактубда келтирилишича, АҚШ Эронга қарши 2025 ва 2026 йиллардаги тажовузкорлик икки урушда ӯзининг жинояткор мақсадларини ижро этишдаги муваффақиятсизлиги ортидан ва юклатма урушларда бошқа мамлакатларни қатнашишга таблиғ қилишда натижасиз қолишидан кейин, ӯша ноқонуний мақсади, яъни, " иқтисодий терроризм амалиёти" да қатнашиши учун, босим ва мажбурлаш воситаси билан тажовузкор бир оператсияга қӯшилишдан ӯзини тийишга асосланган аниқ бир қарордан воз кечишдаги мустақил мамлакатларни ундаш сиёсатини давом эттирмоқда. АҚШ дипломатия ва кӯп томонламаликка эътиборсизлик кӯрсатиши билан, терроризм ва қӯрқитиш сиёсатига тачнган. Ароқчи қӯшимча қилиб айтдики, ӯз таъбирлари билан " оператсия" нинг мақсади, АҚШ молиявий тузумидан маҳрум қилиш ва уччинчи санксияларни қӯллаш таҳдиди билан қӯллаб қувватлагадиган Эрон билан қонуний иқтисодий алоқаларни тугатишдир. Бу мақсад, барча мамлакатларга АҚШ қонунларипи ӯз ҳудудлапидан ташқарида ёйиш ва унинг ташқи сиёсатини кенгайтириш ҳамда мустақил давлатларни ӯзининг қонуний савдо алоқаларини ӯзгартиришга ундашга ҳаракат қилишдир.
Ароқчи мактубида келтирилишича, БМТ уставининг биринчи бобининг 2 чи моддасида келтирилган, ҳокимият тенглиги принсипи ҳамда, бошқаларнинг аралашишидан ташқари ӯз ташқи сиёсати ва иқтисодий сиёсатларини эркинлик билан тайинлаш учун барча давлатларнинг ҳуқуқига зиддир. Ароқчи айтдики, давомли ва систематик бундай қӯрқитиш қаршисидаги сукут, БМТ устави ва Халқаро ҳуқуқ принсипларини паймол қилишни оддийлашиши хавф хатарига сабаб бӯлади; Мазкур принсип эса мустақил давлатлар ӯртасидаги алоқаларнинг пойдеворини ташкил қилади. Ароқчи деди: эндиликда, Хавфсизлик кенгаши ва БМТнинг барча аъзолари олдида тақдирни белгиловчи лаҳзалар турибти: Ёки БМТ уставида келтирилган давлатлар ҳокимияти ҳуқуқини ҳурмат қилиш ва аралашмаслик, ҳокимият тенглиги принсипини қӯллабқувватлайлик, ёки ёвуз ва зӯравон бир давлатнинг зӯравонлиги ва бирёқлама сиёсатига таслим бӯлайлик.