Илғор MQ-1 учувчисиз учиш аппаратининг йўқ қилиниши
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100630-Илғор_mq_1_учувчисиз_учиш_аппаратининг_йўқ_қилиниши
Ислом инқилоби қўриқчилар корпуси маълумотида Ҳурмуз бўғози узра илғор MQ-1 дрони йўқ қилингани маълум қилинди.
(last modified 2026-09-14T09:11:02+00:00 )
сентябр 14, 2026 13:50 Asia/Tashkent
  • Илғор MQ-1 учувчисиз учиш аппаратининг йўқ қилиниши

Ислом инқилоби қўриқчилар корпуси маълумотида Ҳурмуз бўғози узра илғор MQ-1 дрони йўқ қилингани маълум қилинди.

«Парс Тудей» хабар беришича, Ислом инқилоби қўриқчилар корпуси маълумотида шундай дейилади: душанба куни эрталаб илғор MQ-1 дрони Ислом инқилоби қўриқчилар корпусининг замонавий илғор ҳаво-космик мудофаа тизими томонидан, Эроннинг ягона интеграциялашган ҳаво мудофаа тармоғи назорати остида Ҳурмуз бўғози осмони узра ушлаб қолинди ва йўқ қилинди.

Бундан аввал, Ислом инқилоби қўриқчилар корпуси Денгиз кучлари 19 сентябрь куни берган баёнотида душманга тегишли , корпус рақами 5838 бўлган учувчисиз сув усти кемаларидан бири Ҳурмуз стратегик бўғози кириш қисмида нишонга олинганини маълум қилган эди.