Трамп АҚШда дизель ёқилғиси нархи ошиши ортидан Европадан ёрдам сўради
АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши уруш оқибатида мамлакатда дизель ёқилғиси нархи ошгани шароитида, Конгрессга бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар арафасида Европа давлатларидан ёрдам сўради.
«Pars Today»нинг «Ирна» ахборот агентлигига таяниб хабар беришича, Трамп пайшанба куни журналистларга: «Европаликлардан дизель ёқилғисининг фавқулодда захираларини бозорга чиқаришни сўрашим мумкин», — деди.Эронга қарши урушнинг иқтисодий оқибатлари билан юзма-юз келаётган АҚШ президенти нархлар пасаяётганини даъво қилди. У: «Биз демократлардан энг ёмон кўрсаткичларни мерос қилиб олдик ва уларни пасайтиряпмиз», — деди.
Трамп, шунингдек, сайловолди сўровларида рейтинги сезиларли даражада пасайганига қарамай: «Агар бугун сайловда иштирок этганимда, 25 фоизлик фарқ билан ғалаба қозонган бўлардим», — дея даъво қилди.Трамп маъмурияти бир қатор Европа иттифоқчиларидан жаҳон бозоридаги таъминотни ошириш ва нархларнинг кескин ўсишини жиловлаш мақсадида ўз миллий фавқулодда дизель захираларидан ёқилғи чиқаришни сўраган.Америка Автомобил Ассоциацияси маълумотларига кўра, АҚШда дизель ёқилғисининг ўртача нархи Эрон билан уруш бошланганидан буён 70 фоизга ошган ва пайшанба куни бир галлони 6,38 долларга етган.
АҚШдаги оралиқ сайловларга беш ҳафтадан кам вақт қолган бир пайтда, республикачилар мамлакат ичида ёқилғи нархини пасайтиришнинг ҳар қандай имкониятини изламоқда.АҚШ энергетика вазири Крис Райт жорий ҳафтада Европа давлатлари ўз дизель захираларидан фойдаланишга рози бўлишига ишонч билдирган.
Сўровнома: Америкаликларнинг 71 фоизи Трампнинг Эронга қарши урушдаги фаолиятини маъқулламайдиШу билан боғлиқ ҳолда, АҚШдаги оралиқ сайловларга бир ойдан сал кўпроқ вақт қолган бир пайтда, «Ассошиэйтед Пресс» ва NORC жамоатчилик билан алоқалар тадқиқот маркази томонидан ўтказилган янги сўровнома америкаликлар орасида Дональд Трампнинг Эронга нисбатан сиёсати ва урушдаги ҳаракатларидан кенг норозилик мавжудлигини кўрсатди.Сўровнома натижаларига кўра, америкаликларнинг 71 фоизи Дональд Трампнинг Эронга нисбатан фаолиятини маъқулламайди. Шунингдек, 69 фоиз респондент Эронга қарши ушбу уруш «урушишга арзимаган», деб ҳисоблайди.Сўровномада қатнашган катта ёшли америкаликларнинг 65 фоизи эса Дональд Трамп сиёсатини нархларнинг одатдагидан юқори бўлишига олиб келган омиллардан бири сифатида баҳолаган.
Си-Эн-Эн: Трампга нисбатан қаттиқ норозилик тарихий рекордга етди