Қолибоф: Нефть бозори АҚШнинг Ҳурмуз бўғози ҳақидаги даъвосини рад этмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100732-Қолибоф_Нефть_бозори_АҚШнинг_Ҳурмуз_бўғози_ҳақидаги_даъвосини_рад_этмоқда
Эрон Ислом Шўроси мажлиси раиси ўз хабарида АҚШ расмийларининг Ҳурмуз бўғози очиқ экани ҳақидаги даъволарига муносабат билдириб, нефть бозори аҳмоқ ёки АҚШ ёлғон гапираётганини таъкидлади. У: «Ҳамма биладики, биринчи тахмин тўғри эмас», — деб қайд этди.
(last modified 2026-09-29T04:46:52+00:00 )
сентябр 29, 2026 08:56 Asia/Tashkent
  • Қолибоф: Нефть бозори АҚШнинг Ҳурмуз бўғози ҳақидаги даъвосини рад этмоқда

Эрон Ислом Шўроси мажлиси раиси ўз хабарида АҚШ расмийларининг Ҳурмуз бўғози очиқ экани ҳақидаги даъволарига муносабат билдириб, нефть бозори аҳмоқ ёки АҚШ ёлғон гапираётганини таъкидлади. У: «Ҳамма биладики, биринчи тахмин тўғри эмас», — деб қайд этди.

Парс Тудей хабар беришича, Эрон Ислом Шўро мажлиси раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф якшанба куни кечқурун АҚШ расмийларининг Ҳурмуз бўғози очиқ экани ҳақидаги даъволарига муносабат билдириб, ўзининг «Икс» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай деб ёзди:

«АҚШнинг алдаш машинаси Эрон Ҳурмуз бўғози устидан назоратга эга эмаслигини айтмоқда. Аммо бозор нефть нархига катта устама қўшди: тажовуздан олдинги нархга нисбатан 35 доллар, жисмоний нефть нархлари асосида эса 50 доллар.

Демак, ё бозор нефтьни бундай юқори нархларда сотиб олаётгани учун аҳмоқ, ёки АҚШнинг воқеликни сохталаштирувчи ахборот машинаси кўзбўямачилик қилмоқда.

АҚШнинг гапларига ишонадиганлар учун Ҳурмуз бўғозида бепул доллар босиб чиқарадиган бир дастгоҳ қўйиб қўйишибди. Марҳамат, бориб олиб келинг!»

АҚШ бўйлаб дизель ёқилғиси нархи бўйича янги рекорд қайд этилди