Нагоя–2026: Икки нафар эронлик курашчи олтин медалга сазовор бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100764-Нагоя_2026_Икки_нафар_эронлик_курашчи_олтин_медалга_сазовор_бўлди
Эронлик эркин курашчи, 97 килограмм вазн тоифасида Амирли Озарпира ва 74 килограмм вазн тоифасидаги яна бир эронлик эркин курашчи Юнус Имоми Нагоя Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритиб, мусобақа чемпионлари бўлдилар.
(last modified 2026-10-04T04:50:01+00:00 )
октябр 04, 2026 09:31 Asia/Tashkent
  • Нагоя–2026: Икки нафар эронлик курашчи олтин медалга сазовор бўлди

Эронлик эркин курашчи, 97 килограмм вазн тоифасида Амирли Озарпира ва 74 килограмм вазн тоифасидаги яна бир эронлик эркин курашчи Юнус Имоми Нагоя Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритиб, мусобақа чемпионлари бўлдилар.

«Парс Тудей» хабар беришича, Нагоя–2026 Осиё ўйинларида кураш мусобақаларининг давомида Амирли Озарпира 97 килограмм вазн тоифасида финал босқичида Ўзбекистон вакили Шерзод Пўёновга қарши баҳс олиб борди. Учрашув Озарпиранинг 10:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва у Нагоя–2026 Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, Эроннинг 74 килограмм вазн тоифасидаги эркин курашчиси Юнус Имоми Нагоя–2026 Осиё ўйинлари эркин кураш мусобақасининг финалида япониялик рақибини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Шу тариқа, Эрон эркин кураш терма жамоаси Амирҳусайн Зореънинг 125 килограмм, Муҳаммад Нахудийнинг 86 килограмм, Юнус Имомининг 74 килограмм ва Амирли Озарпиранинг 97 килограмм вазн тоифаларида қўлга киритган олтин медаллари билан мусобақани якунлади.

Нагоя-2026: Соғар Муродийнинг олтин медали ва Эрон эркин курашчиларининг 13-кундаги икки олтин медали