Эроннинг астрономия ва астрофизика терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлди
октябр 05, 2026 08:45 Asia/Tashkent
Эрон терма жамоаси Вьетнамнинг Ханой шаҳрида ўтказилган Астрономия ва астрофизика бўйича XIX жаҳон олимпиадасида кетма-кет учинчи йил жаҳон чемпиони бўлди.
Парс Тудей хабар беришича, Вьетнамнинг Ханой шаҳрида ўтказилган Астрономия ва астрофизика бўйича XIX жаҳон олимпиадасида дунёнинг 66 давлатидан 320 нафар ўқувчи иштирок этди. Эрон терма жамоаси ушбу мусобақада 5 та олтин медални қўлга киритди.
Сарина Алампур, Муҳаммадҳусайн Ҳусайний, Ҳирбад Фудазий, Ҳусайн Маъсуми ва Аршия Миршамсий Коҳкий Эрон терма жамоаси аъзолари бўлди.
Ёрлиқ