Брент нефти нархи 108 долларга етди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i100628-Брент_нефти_нархи_108_долларга_етди
Саудия Арабистони ва Ҳурмуз бўғозига ҳужумлар содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганидан сўнг, «Брент» нефти нархи 3 долларга кескин ошиб, 108 долларга етди.
(last modified 2026-09-14T05:54:31+00:00 )
сентябр 14, 2026 11:20 Asia/Tashkent
  • Брент нефти нархи 108 долларга етди

Саудия Арабистони ва Ҳурмуз бўғозига ҳужумлар содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганидан сўнг, «Брент» нефти нархи 3 долларга кескин ошиб, 108 долларга етди.

«Парс Тудей» хабар беришича, якшанба куни Саудия Арабистони ва Форс кўрфази ҳудудидаги кемаларга янги ҳужумлар амалга оширилганидан сўнг, душанба куни савдолар бошланишида нефть нархи 3 доллардан ортиққа ошди.«Рейтер» агентлиги хабар беришича, якшанба куни Гринвич вақти билан соат 22:14 ҳолатига кўра, «Брент» хом нефти фьючерслари нархи 3,62 доллар ёки 3,46 фоизга ошиб, бир баррели 108,23 долларга етган. Шунингдек, «Вест Техас Интермедиэйт» (WTI) нефти фьючерслари нархи ҳам 3,15 доллар ёки 3,15 фоизга ошиб, бир баррели 103,20 доллардан савдога қўйилган.