Ҳурмуз бўғозида қоидабузар супернефттанкер Эрон миналарига дуч келди
Эрон Исломий Инқилоб Қўриқчилари корпуси қўмондонлиги: «Алгая» супернефттанкери Ҳурмуз бўғозидаги Эрон денгиз миналарига урилиб, портлади
«Pars Today» хабар беришича, Эрон Исломий Инқилоб Қўриқчилари корпуси Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлиги сешанба куни тонгда маълум қилишича, 9325336 рақамли «Алгая» супернефттанкери Ҳурмуз бўғозининг жанубий қисмида тақиқланган ҳудуддан ўтишга уринган вақтида денгиз миналарига урилиб, портлаган.Эрон Исломий Инқилоб Қўриқчилари корпуси Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлиги маълумотига кўра, ёнғинни жиловлашга қаратилган ҳаракатлар самара бермаган ва нефттанкернинг бутун қисми аланга ичида қолган.
Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлиги ушбу ноқонуний йўлакнинг хавфли экани ҳақида аввалдан огоҳлантирилганини таъкидлади. Ҳурмуз бўғози ёпиқ бўлиб, ҳануз Эрон Ҳарбий-денгиз кучларининг ақлли назорати остида.
Инқилоб Қўриқчилари корпуси илғор MQ-1 дронини йўқ қилдиШу билан боғлиқ ҳолда,
Эрон Исломий Инқилоб Қўриқчилари корпуси жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилишича, сешанба куни тонгда MQ-1 русумли илғор дрон Инқилоб Қўриқчилари корпусининг янги илғор ҳаво-космик мудофаа тизими томонидан Эроннинг ягона интеграциялашган ҳаво мудофаа тармоғи назорати остида Ҳурмуз бўғозининг ғарбий қисми осмонида аниқланиб, ушланган ва йўқ қилинган.