Хитой: Ғарбий Осиёда беқарорликнинг кучайиши ҳеч қайси томон манфаатига хизмат қилмайди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i100634-Хитой_Ғарбий_Осиёда_беқарорликнинг_кучайиши_ҳеч_қайси_томон_манфаатига_хизмат_қилмайди
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ғарбий Осиёдаги вазият юзасидан баёнот бериб, минтақада беқарорликнинг кучайиши ҳеч қайси томон манфаатига хизмат қилмаслигини яна бир бор таъкидлади.
(last modified 2026-09-15T06:41:30+00:00 )
сентябр 15, 2026 10:12 Asia/Tashkent
  • Хитой: Ғарбий Осиёда беқарорликнинг кучайиши ҳеч қайси томон манфаатига хизмат қилмайди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ғарбий Осиёдаги вазият юзасидан баёнот бериб, минтақада беқарорликнинг кучайиши ҳеч қайси томон манфаатига хизмат қилмаслигини яна бир бор таъкидлади.

«Pars Today» хабар беришича, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Го Цзякун душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Пекин Яман ва Қизил денгизда вазиятнинг оғирлашиб бораётганидан чуқур хавотирда эканини маълум қилди. Унинг айтишича, бу ҳолат тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлиши, шунингдек, муҳим инфратузилма ва энергетика объектларига зарар етишига олиб келмоқда.

У аҳоли ҳаёти ва турмуши билан боғлиқ фуқаролик объектларига ҳужум қилишни ҳеч қандай ҳолатда қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлаб, можарога жалб этилган томонларни вазминликка чақирди ҳамда келишмовчиликларни сиёсий ва дипломатик мулоқот орқали ҳал этишга даъват қилди.

Хитойлик дипломат минтақада беқарорликнинг кучайиши ҳеч қайси томон манфаатига хизмат қилмаслигини таъкидлар экан, барча давлатларнинг суверенитети ва хавфсизлиги ҳурмат қилиниши, келишмовчиликлар эса сиёсий ва дипломатик воситалар орқали ҳал этилиши лозимлигини қайд этди.

Го Цзякун Хитой барча дахлдор томонларни вазминликка чақириш билан бирга, мулоқот ва фикр алмашиш орқали кескинликни пасайтириш ҳамда минтақада зудлик билан тарангликни юмшатиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақирayotganини таъкидлади.