Хитойнинг АҚШга огоҳлантириши: санкциялар ва босим муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бермайди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i100512-Хитойнинг_АҚШга_огоҳлантириши_санкциялар_ва_босим_муаммоларни_ҳал_қилишга_ёрдам_бермайди
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШ Молия вазири Эрон билан савдо ёки ҳамкорлик қиладиган давлатларга нисбатан иккиламчи санкциялар жорий этиш билан таҳдид қилган бир пайтда, санкциялар ва босим муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бермаслигини, аксинча, кескинликнинг кучайишига олиб келишини таъкидлади.
(last modified 2026-08-25T07:44:06+00:00 )
август 25, 2026 12:00 Asia/Tashkent
  • Хитойнинг АҚШга огоҳлантириши: санкциялар ва босим муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бермайди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШ Молия вазири Эрон билан савдо ёки ҳамкорлик қиладиган давлатларга нисбатан иккиламчи санкциялар жорий этиш билан таҳдид қилган бир пайтда, санкциялар ва босим муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бермаслигини, аксинча, кескинликнинг кучайишига олиб келишини таъкидлади.

Порс Тудейнинг ИРНА ахборот агентлигига таяниб хабар беришича, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Лин Цзян душанба куни Хитой дипломатик маҳкамасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида санкциялар ва босим муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бермаслигини, балки кескинликни кучайтиришини ва бу ҳеч қайси томон манфаатларига мос эмаслигини билдирди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили сўзларида давом этиб, Пекин барча томонларни ўзини босиқ тутиш ва оқилона ёндашувни сақлашга, келишмовчилик ва можароларнинг янада кучайишига, жаҳон иқтисодиёти ривожига зарар етказилиши ва молиявий беқарорликка олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан воз кечишга чақиришини айтди. Шунингдек, у томонларни имкон қадар тезроқ мулоқот ва музокаралар, сиёсий йўл билан муаммоларни ҳал этишнинг тўғри йўлига қайтишга чақирди.

Хитойлик дипломат Пекин тегишли воқеаларни яқиндан кузатиб боришини таъкидлаб, ўзининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришини билдирди.

Бу баёнотлар АҚШ Молия вазири Скотт Бессент Эронга қарши «тарихдаги энг қаттиқ санкциялар» жорий этиш билан таҳдид қилган ва Хитойни Вашингтон билан ҳамкорлик қилишга чақирган бир пайтда янгради.

Унинг қўшимча қилишича, Эрон билан савдо қиладиган ёки ҳамкорлик қиладиган давлатларга нисбатан иккиламчи санкциялар жорий этилади.

Пекин АҚШнинг Эрон ва унинг ҳомийларига қарши бир ёқлама санксияларига қарши чиқди