Пекин АҚШнинг Эронга қарши бир томонлама санкцияларига қатъий қаршилик билдиради
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Пекиннинг Теҳронга нисбатан позицияси ўзгармаганини таъкидлаб, халқаро ҳуқуқда асоси бўлмаган бир томонлама ва ноқонуний санкцияларга қатъий қаршилик билдиришини маълум қилди.
Парс Тудей хабар беришича, Го Цзякун матбуот анжуманида АҚШнинг Эрон самолётларига қўнишга рухсат берган давлатларга қарши санкциялар қўллаш таҳдидига муносабат билдириб, Хитойнинг позицияси ўзгармаганини айтди.
У қўшимча қилди: «Биз халқаро ҳуқуқда асоси бўлмаган ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан рухсат этилмаган бир томонлама ҳамда ноқонуний санкцияларга қатъий қаршимиз».
Бу баёнот АҚШ Эроннинг тижорий парвозларига киришга рухсат берган давлатларга нисбатан санкциялар қўллаш билан таҳдид қилганидан сўнг янгради.
Хитойлик дипломат Вашингтоннинг Эрон авиация саноатига қарши санкцияларини ноқонуний деб атаб, мамлакатининг Эрон авиакомпанияларига қарши ушбу санкцияларга қаршилигини таъкидлади.