«Уолл-стрит журнал»: Эрон ўз мудофаа истеҳкомларини мустаҳкамламоқда
«Уолл-стрит журнал» газетаси Эрон АҚШ томонидан ҳар қандай янги тажовузга қарши туриш учун ўз мудофаа истеҳкомларини мустаҳкамлаётганини таъкидлади.
ParsToday хабар беришича, «Уолл-стрит журнал» газетаси хабар беришича, таҳлиллар Эрон АҚШ томонидан янги тажовузга қарши туришга тайёргарлигини кучайтиргани ва мудофаа истеҳкомларини, айниқса, ядровий объектлари атрофида мустаҳкамлаганини кўрсатмоқда.
Ушбу хабарга кўра, Эрон Ислом Республикаси расмийлари АҚШ томонидан мамлакатга қарши янги тажовуз содир этилган тақдирда, янада кескинроқ жавоб беришларини ва ҳужумлар кўламини кенгайтиришларини маълум қилган.
Ҳисоботда қайд этилишича, Эрон воситачиларга янги тажовуз содир этилган тақдирда, минтақадаги АҚШ ҳарбий кемалари ва уларнинг экипажлари нишонга олиниши ҳақида маълум қилган. Шунингдек, АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази араб мамлакатлари ҳам ушбу ҳужумлар нишонлари доирасига тушиши мумкин.