Лагард: АҚШнинг Эронга қарши уруши туфайли Европада инфляция сақланиб қолади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i100624-Лагард_АҚШнинг_Эронга_қарши_уруши_туфайли_Европада_инфляция_сақланиб_қолади
Европа Марказий банки раиси Еврo ҳудудидаги инфляция АҚШнинг Эронга қарши уруши туфайли аввалги прогнозларга қараганда узоқроқ вақт давомида юқори даражада сақланиб қолишидан огоҳлантирди.
(last modified 2026-09-15T06:41:30+00:00 )
сентябр 14, 2026 10:20 Asia/Tashkent
  • Лагард: АҚШнинг Эронга қарши уруши туфайли Европада инфляция сақланиб қолади

Европа Марказий банки раиси Еврo ҳудудидаги инфляция АҚШнинг Эронга қарши уруши туфайли аввалги прогнозларга қараганда узоқроқ вақт давомида юқори даражада сақланиб қолишидан огоҳлантирди.

Парч Тудей хабарига кўра, Европа Марказий банки раиси Кристин Лагард АҚШнинг Эронга қарши уруши давом этаётгани ва айниқса Россияда нефтьни қайта ишлаш қувватларининг қисқараётгани энергетика нархларини юқори босим остида ушлаб туриши ва ҳатто иқтисодий ўсишга таҳдид солиши мумкинлигини таъкидлади.

Бу баёнот Европа Марказий банки Эронга қарши уруш бошланганидан буён иккинчи марта фоиз ставкасини ошириб, депозит ставкасини икки ярим фоизга етказганидан сўнг янгради.