Яман Ташқи ишлар вазирлиги: Саудиянинг жангдаги ютуқлари фақат медиа хаёлларидир
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i100796-Яман_Ташқи_ишлар_вазирлиги_Саудиянинг_жангдаги_ютуқлари_фақат_медиа_хаёлларидир
Яман Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида Саудия Арабистонининг Яман ҳудудидаги ҳарбий ютуқлар ҳақидаги даъволари фақат «хаёлий ғалабалар» ва жамоатчилик фикрини чалғитиш мақсадида илгари сурилаётган сохта ривоятлардан иборат эканини маълум қилди.
(last modified 2026-10-08T04:54:15+00:00 )
октябр 08, 2026 11:03 Asia/Tashkent
  • Яман Ташқи ишлар вазирлиги: Саудиянинг жангдаги ютуқлари фақат медиа хаёлларидир

Яман Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида Саудия Арабистонининг Яман ҳудудидаги ҳарбий ютуқлар ҳақидаги даъволари фақат «хаёлий ғалабалар» ва жамоатчилик фикрини чалғитиш мақсадида илгари сурилаётган сохта ривоятлардан иборат эканини маълум қилди.

Парс Тудей хабар беришича, Яман Ташқи ишлар вазирлиги Ар-Риёднинг сўнгги даъволарига муносабат билдириб, баёнотида ёлғон ва нотўғри маълумотларга асосланган ёндашув Саудия режимини иккиюзламачилик ва алдов ботқоғига олиб кирганини таъкидлади.

Баёнотда шундай дейилади: Саудия режимининг ёлғон ривоятларини қабул қилган оммавий ахборот воситалари ҳақиқат билан юзма-юз келиб, ўзларининг аудиториясига алдамчи моҳиятини намоён қилдилар.

Яман Ташқи ишлар вазирлиги назорат остидаги ҳудудлардаги вазиятга ишора қилиб, «Таъиз» вилоятининг барча ғарбий ҳудудлари ва ғарбий соҳили Яман Қуролли Кучларининг тўлиқ ҳимояси остида эканини ва Саудия кучларининг ҳеч қандай ҳарбий олдинга силжиши мумкин эмаслигини таъкидлади.

Баёнотда таъкидланишича, Яманда озодлик тонгининг отиши Саудия режимининг таназзулидан дарак берувчи гувоҳ бўлади ва бу режим охир-оқибат Яман тарихидан мағлубиятга учраб, йўқолиб кетишга дуч келади.