Эрон маданий мерос вазири: Тожикистон билан ҳамкорлик Эроннинг устувор йўналиши ҳисобланади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98412-Эрон_маданий_мерос_вазири_Тожикистон_билан_ҳамкорлик_Эроннинг_устувор_йўналиши_ҳисобланади
Эрон Маданий мерос вазири тожикистонлик ҳамкасби билан Хитойда бўлиб ўтган учраушвда икки давлат ўртасида илм-фан, мерос ва сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорлик бўйича янги "йўл харитаси" ишлаб чиқилишини маълум қилиб, Наврўз байрамини саммит даражасига кўтариш режаланганини таъкидлади.
(last modified 2025-11-27T12:23:07+00:00 )
ноябр 27, 2025 17:19 Asia/Tashkent
  • Эрон маданий мерос вазири: Тожикистон билан ҳамкорлик Эроннинг устувор йўналиши ҳисобланади
    Эрон маданий мерос вазири: Тожикистон билан ҳамкорлик Эроннинг устувор йўналиши ҳисобланади

Эрон Маданий мерос вазири тожикистонлик ҳамкасби билан Хитойда бўлиб ўтган учраушвда икки давлат ўртасида илм-фан, мерос ва сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорлик бўйича янги "йўл харитаси" ишлаб чиқилишини маълум қилиб, Наврўз байрамини саммит даражасига кўтариш режаланганини таъкидлади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Сайидризо Солиҳий Амирий ва Тожикистон маданият ваири Матлубахон Сатториён чоршанба кечқурун Хитойнинг Чонгчин шаҳрида бўлиб ўтган Осиё маданий мерос иттифоқининг иккинчи Бош ассамблеяси доирасидаги қўшма учрашувида томонлар маданий алоқаларни ҳар томонлама мустаҳкмаш ва қўшма ҳамкорликни ривожлантиришни алоҳида таъкидладилар.

Учрашувда Солиҳий Амирий "Тожикистон билан ҳамкорлик бизнинг устувор вазифамиз" эканини таъкидлаб, бугун икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларга янги саҳифа очиш имкониятига эга бўлганимиздан мамнунмиз, деб қўшимча қилди.

Тожикистон маданият вазирини Теҳрондаги Наврўз байрамига расман таклиф қилган Солиҳий шунингдек биз келгучи йилларда бу салоҳиятни саммит даражасига кўтаришга қарор қилдик,  деб изоҳлади.

Эрон маданий мерос вазири икки давлат ўртасида рўйхатга олинган 5 умумий номоддий меросга тўхталар экан, бу унсурларни " икки давлатнинг цивилизация пойтахтлари" сифатида эслатиб, ушбу меросларнинг ҳар бири икки халқ ўртасидаги маданий алоқа нуқтаси бўлиб, хизмат қилади ва уларни биргаликда сақлаш ва тақдим этиш бўйича режалар ишлаб чиқлиши керак, деб маълум қилди.

Тожикистон Маданият вазири Матлубахон Сатториён ҳам бу учрашувда Эроннинг таклифларини олқишлаб, икки давлат ўртасидаги чуқур маданий муштаракликларга урғу бериб деди: Эрон ва Тожикистон икки миллат ва бир маданият, бизнинг тилимиз, илдизларимиз муштарак, ўзаро тушунишимиз муштаарк ва бу ҳамкорлигимиз келажаги учун квтта бойликдир.

 У шунингдек Теҳронга биринчи ташрифи чоғида қўшма маданият коммисиясининг биринчи йиғилишини ўтказишга тайёрлигини маълум қилди ва маданий таҳдидларга қарши туриш учун форс тили ва адабиёти соҳасида ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлаб,. Эроннинг Осиё давлатлари билан маданий ҳамкорлигини мустаҳкамаш доирасида ўтказилган ушбу учрашув бир тил ва маданиятга эга бўлган Эрон ва Тожикистон ўртасида цивилизация алоқаларини мустаҳкамлаш ва ҳар томонлама маданий алоқаларни ривожлантириш йўлидаги катта қадам сифатида баҳоланади., деб аниқлик киритди.