Президент фармонидан сўнг Қирғизистон республикаси байроғи ўзгартирилди
(last modified Sun, 24 Dec 2023 09:13:53 GMT )
декабр 24, 2023 14:13 Asia/Tashkent
  • Президент фармонидан сўнг Қирғизистон республикаси байроғи ўзгартирилди
    Президент фармонидан сўнг Қирғизистон республикаси байроғи ўзгартирилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров бу мамлакатнинг " янги байроғи" ҳақидаги фармонни имзолади.

Эслатиб ўтамиз жорй-2023 -йил 20 декабрида Қирғизистон республикаси  парламенит бу мамлакат байроғини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллаганди.

Қирғизистон давлат байроғи эса ушбу давлат парламентининг 1992-йил 3-мартидаги қарори била тасдиқлангач, ўша йилнинг 5-мартида илк бор ушбу давлат ҳукумати биноси теппасига ўрнатилганди.

Мазкур идеянинг дизайнерлари байроқдаги қуёш нурларининг шаклини тўғридан-тўғри шаклга ўзгартиишни таклиф қилишди. Бу ғоя лойҳачилари кўп одамлар нурларни ушбу мамлакатнинг асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулоти бўлмаган кунгабоқар билан боғлашаётганини далил сифатида келтирди.

Шунингдек тўғридан-тўғри нурла қуёш нурларига кўпроқ ўхшайди деган Қирғизистон парламенти вакиллари.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг  хабар қилишича, бу қонун " Эркин-тоо" давлат газетасида келаси сешанба куни эълон қилинганидан кейин кучга кириши кутилмоқда. Қонунга асосан Қирғизистон давлат байроғи тасдиқланган барча турдаги расмий ҳужжатлар амал қилиш муддати тугагунга қадар ўз қонуний кучини сақлаб қолади.

Бу эса Қирғизистон байроғини ўзгартириш ташаббуси ортидан бу давлатнинг айрим фуқаролари норозилик билдирани пайтидадир. Идея мухолифлари ижтимоий тармоқлар орқали бу қоун лойиҳасига қарши чиқиб Қирғизистон президенти Садир Жапаровдан давлат рамзини ўзгартирмасликни сўрашмоқда.