Қирғизистонда 100 нафар эронлик шоирнинг асарлари нашр этилади
-
Қирғизистонда 100 нафар эронлик шоирнинг асарлари нашр этилади
100 нафар эронлик шоирнинг асарларини Қирғизистонда нашр этиш Эрон Маданий маслаҳат кенгаши ва Қирғизистон Миллий ёзувчилар уюшмаси ўртасидаги расмий келишув билан амалга ошириш босқичига кирди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасининг Қирғизистондаги маданият бўйича маслаҳатчиси Абдуризо Сайфий билан Қирғизистон Миллий ёзувчилар уюшмаси раиси Ғанибек Амяналиев ўртасида бўлиб ўтган учрашувда 100 нафар таниқли Эрон шоирининг ўз ичга олган китобини қирғиз тилида чоп этиш ва нашр этишга келишиб олинди. Бу аксия Эрон маданий дипломатиясини кенгайтириш ва 100 нафар эронлик шоирнинг ижодини Қирғизистонда нашр этиш позициясини Марказий Осиё адабий майдонида мустаҳкамлаш доирасида амамалга оширилмоқда. Ушбу келишув асосида қирғиз томошабинларнинг Эроннинг замонавий адабиёти билан яқиндан танишиши учун асарларнинг форсча матни Эрон Маданий маслаҳат кенгаши томонидан таржима ва чоп этиш жараёни эса Қирғизистон Миллий Ёзувчилар уюшмаси томонидан амалга оширилади. Абдуризо Сайфий умуий маданий имкониятини таъкидлаб, деди: адабиёт халқларнинг умумий тили, Эрон шоирларининг 100 та асарини қрғиз тилида нашр этиш Теҳрон ва Бишкек ўртасидаги маданий алоқаларини янада чуқурлаштириши мумкин. Қирғизистон Миллий Ёзувччилар уюшмаси раҳбари ҳам бу режани олқишлаб, уни ҳар икки томон ёзувчилар ва китоб фаолари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш платформаси деб ҳисоблади.
Расмий фаолиятини 2013-йилда бошлаган Қирғизистон Миллий Ёзувчилар уюшмаси Марказий Осиёдаги энг нуфузли адабий муассасаларидан бири саналади ва шеърият, наср, драматтургия, танқид ва таржима соҳаларида 600га яқин аъзога эгадир. Ушбу маданий ҳамкорлик Эрон Ислом Республикасиинг минтақа халқлари билан адабий алоқаларни кенгайтириш ва маданиятлараро мулоқотни кучайтиришга қаратилган маданий сиёсати доирасида баҳоланади.