Январ 01, 2024 16:05 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонлик собиқ депутат: генерал Қосим Сулаймонийнинг қатъияти ва буюк мақсадлари мақтовга сазовор
    Қирғизистонлик собиқ депутат: генерал Қосим Сулаймонийнинг қатъияти ва буюк мақсадлари мақтовга сазовор

Қирғизистон республикасининг собиқ депутати эронлик буюк генерал шаҳид Қосим Сулаймоинйнинг руҳий-маънавий қарашларига ишора қилиб унинг душманларга қарши кураш ва минтақада хавфсизликни ўрнатишдаги самимийлиги ва қатъиятини олқишлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қирғизистон республикасининг собиқ депутати Торсунбай Бақир улу Эрон ва шаҳид  Қосим Сулаймонийнинг халқаро терроризмга қарши курашдаги ўрни ва позициясига тўхталиб генерал шаҳид Сулаймонийнинг стратегик даҳоси ва ҳарбий раҳбарлик тажрибаси минтақада терроризмга қарши олиб борилаётган ҳарбий амалиётларнинг моҳиятига катта таъсир кўрсатади деб қўшимча қилди.

Қирғизисоннинг ушбу собиқ депутати шаҳид генерал Сулаймонийнинг мафкураси ва диний дунёқарашлари бу шаҳиднинг барча фаолиятида хусусан ҳарбий ишларида ҳам тўлиқ ошкор бўлганини таъкидлади. У шунингдек бу буюк шаҳиднинг ўз бурчини адо этишдаги поклиги ва тўғрилиги ва қатъияти ҳатто рақибларининг ҳам уни ҳурмат қилишига  ва уни Эрон Ислом Республикасининг кўзига кўринган амалдорларидан бири сифатида эътироф этилишига сабаб бўлди.

Эроннинг буюк генерали Қосим Сулаймоний нафақат Эрон ичкарисида  балки  Эрондан ташқарида ҳам кўпроқ танилан ва у халқар майдонда АҚШ ва унинг иттифоқчилари /жумладан сионистик режим/ зўравонликларга қарши чиққан муҳим шахсият эди. Шаҳид Сулаймонийнинг қудрати ва душманларга қарши курашда устуорлиги ва шижоати уларни қўрқитганди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 3 январь куни Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

Ёрлиқ